https://sputniknews.uz/20221222/jsst-dunyoda-koronavirusni-yuqtirish-holatlari-36-foizga-oshdi-30971075.html
ЖССТ: дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди
ЖССТ: дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди
Sputnik Ўзбекистон
COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган. 22.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-22T18:37+0500
2022-12-22T18:37+0500
2022-12-22T18:37+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23980452_0:179:3002:1868_1920x0_80_0_0_0b10687b1761475493318fbe60f3f638.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,7 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 10,5 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.Таҳлилларга кўра, 12-18 декабрь саналарида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга ошди. Ўлим ҳолатлари эса 6 фоизга камайди.Қайд этилишича, беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Жанубий ва Шимолий Америка ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида қайд этилди. COVID-19 қурбонлари эса Америка минтақасида кўпайди.Шунингдек, ЖССТ коронавирус билан боғлиқ сўнгги 4 ҳафталик таҳлилларни ҳам эълон қилди. Унга кўра, ушбу муддатда Ер сайёраси бўйича COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0e/23980452_137:0:2866:2047_1920x0_80_0_0_4fdf3409bd6002389a48ba04efb0d145.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси, жсст
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси, жсст
ЖССТ: дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 36 фоизга ошди
COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўтган ҳафтада дунё бўйича 3,7 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 10,5 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум
қилди.
Таҳлилларга кўра, 12-18 декабрь саналарида касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 3 фоизга ошди. Ўлим ҳолатлари эса 6 фоизга камайди.
Қайд этилишича, беморлар сонининг сезиларли кўпайиши Жанубий ва Шимолий Америка ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида қайд этилди. COVID-19 қурбонлари эса Америка минтақасида кўпайди.
Шунингдек, ЖССТ коронавирус билан боғлиқ сўнгги 4 ҳафталик таҳлилларни ҳам эълон қилди. Унга кўра, ушбу муддатда Ер сайёраси бўйича COVID-19га чалиниш ҳолатлари ундан аввалги 28 кунга қараганда 36 фоизга ошган.