https://sputniknews.uz/20221222/joriy-hafta-xalq-talimi-vazirligi-tizimida-dolzarb-haftalik-deb-elon-qilindi-30951777.html
Жорий ҳафта Халқ таълими вазирлиги тизимида “Долзарб ҳафталик” деб эълон қилинди
Жорий ҳафта Халқ таълими вазирлиги тизимида “Долзарб ҳафталик” деб эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
“Долзарб ҳафталик” давомида фуқаролар мурожаатлари ҳал этиш ҳамда қатор муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилади. 22.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-22T09:28+0500
2022-12-22T09:28+0500
2022-12-22T09:28+0500
жамият
ўқитувчилар
мактаб
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22243945_0:82:1569:965_1920x0_80_0_0_aef6a069700b8b6f3b4338e08117ea23.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Жорий ҳафта Халқ таълими вазирлиги тизимида “Долзарб ҳафталик” деб эълон қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.Йиғилишда келгуси йилдан бошлаб мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиниши борасидаги президентнинг фикрлари бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини таъкидлади.Қайд этилишича, ўқитувчилар мақомини ошириш ва педагогларни ўз вазифасига алоқадор бўлмаган турли ишларга жалб этиш, улар зиммасига ортиқча вазифалар юклаш борасида вазирлик томонидан кескин чоралар кўрилмоқда.Таъкидланишича, бу йил фуқаролар мурожаатлари сони ўтган йилга нисбатан 2000 тага камайган. Вазирлик “Call-markaz”ларига ҳозирга қадар 60000 га яқин мурожаатлар келиб тушган ҳамда уларда келтирилган масалалар тезкор ўрганиб чиқилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутилаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22243945_87:0:1482:1046_1920x0_80_0_0_6a5b34e45ddbc4eefbb4b60d2503f33e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўқитувчилар, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, ўқитувчилар, мактаб, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Жорий ҳафта Халқ таълими вазирлиги тизимида “Долзарб ҳафталик” деб эълон қилинди
“Долзарб ҳафталик” давомида фуқаролар мурожаатлари ҳал этиш ҳамда қатор муаммоларни бартараф этиш ишлари олиб борилади.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Жорий ҳафта Халқ таълими вазирлиги тизимида “Долзарб ҳафталик” деб эълон қилинди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилишида маълум
қилинди. Йиғилишда келгуси йилдан бошлаб мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиниши борасидаги президентнинг фикрлари бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ўқитувчилар мақомини ошириш ва педагогларни ўз вазифасига алоқадор бўлмаган турли ишларга жалб этиш, улар зиммасига ортиқча вазифалар юклаш борасида вазирлик томонидан кескин чоралар кўрилмоқда.
“Вазир фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш ҳамда юқорида келтириб ўтилган қатор муаммоларни бартараф этиш бўйича “Долзарб ҳафталик” деб эълон қилиш, ҳар бир туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари қошида бир ҳафта муддатда “Call-markaz” ташкил этиш топшириғини берди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу йил фуқаролар мурожаатлари сони ўтган йилга нисбатан 2000 тага камайган. Вазирлик “Call-markaz”ларига ҳозирга қадар 60000 га яқин мурожаатлар келиб тушган ҳамда уларда келтирилган масалалар тезкор ўрганиб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутилаётгани ҳақида маълум қилган
эди.