Грозний-Самарқанд йўналишида парвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

© Пресс-служба Uzbekistan AirportsАэропорт "Наманган" принял рейс авиакомпании "Аэрофлот" из Санкт-Петербурга
Аэропорт Наманган принял рейс авиакомпании Аэрофлот из Санкт-Петербурга - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2022
Oбуна бўлиш
Грознийдаги халқаро аэропорт 2023 йилда Ўзбекистонга янги йўналишларни очишиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Чеченистоннинг Грозний халқаро аэропорти 2023 йилда Ўзбекистон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Эронга янги йўналишлар очишни режалаштирмоқда, деб хабар берди РИА Новости агентлигига аэропорт матбуот хизмати.
“2023 йилда Грозний – Жидда (Саудия Арабистони, Ҳаж ва Умра учун), Грозний – Шаржа (БАА), Грозний – Теҳрон (Эрон), Грозний – Самарқанд (Ўзбекистон) йўналишлари бўйлаб янги йўналишлар очиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Аэропорт матбуот хизматининг қўшимча қилишича, Ахмат Хожи Қодиров номидаги Грозний аэропортидан йўловчилар оқими 2022 йил ноябрида 2021 йил ноябрига нисбатан 9,5 фоизга ошган – 65,105 минг кишига етган. Йил бошидан буён амалга оширилган парвозлар сони 3441 тани (ўсиш 9,8 фоиз) ташкил этди.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида ташилган юк ҳажми 0,4 фоизга камайиб, 620,6 тоннани ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0