Деҳқонобод калий заводи “Уралхим” билан ҳамкорликни янада кенгайтиради

Oбуна бўлиш
Деҳқонобод калий заводи Марказий Осиёдаги йирик калий ишлаб чиқариш корхонаси саналади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий заводи Россиянинг “Уралхим” компанияси билан ҳамкорлик янада кенгайтирмоқда. Бу ҳақда завод бошқарув раиси Раҳмат Усаров журналистлар учун уюштирилган пресс-тур чоғида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Бу завод мамлакатдаги ва Марказий Осиёдаги йирик калий ишлаб чиқариш корхонаси. Жорий йилда 331,1 тонна калий ишлаб чиқарди.
Заводнинг илк лойиҳаси 2010 йилда Россиянинг ЗУМК-Инжиниринг ва Хитойнинг “СITIC”компанияси инвестицияси асосида қурила бошланган. Бугунги кунга келиб завод халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.
Россиянинг “Уралхим” ОХК АЖ компаниясининг замонавий технологиялари асосида руда қазиб чиқариш жараёнлари, комбайн комплексининг кон-капитал ишлари сифатли ташкиллаштирилган.
“Россиянинг “Уралхим” компанияси билан ҳамкорлик янада кенгайтирилмоқда. Энди амалий ва назарий йўналишларда тажриба алмашамиз. Бунда ишлаб чиқариш миқдорини ошириш, чиқиндиларни камайтириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш малакаси ўрганилади”, - деди завод бошқарув раиси Раҳмат Усаров.
Ҳамкорликда геофизик тадқиқот ишларини олиб бориш учун JORC стандартлари асосида скважиналар қазиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, заводда калий хлоридни ажратиб олишда реагентини тайёрлаш учун қўлланувчи суюқ парафин ҳам ишлаб чиқарилмоқда.
© Sputnik
Производство на Дехканабадском калийном заводе - Sputnik Ўзбекистон
1/3
© Sputnik
Производство на Дехканабадском калийном заводе - Sputnik Ўзбекистон
2/3
© Sputnik
Производство на Дехканабадском калийном заводе - Sputnik Ўзбекистон
3/3
Заводда ишлаб чиқарилувчи калий хлорид - оч қизил рангдаги майда кристалл бўлиб, қишлоқ хўжалигида асосий ўғит сифатида ерни ҳайдаш ва юмшатишда ишлатилади.
2022 йилда 78,3 тонна калий хлорид ўғити экспорт қилинди, ички бозорда 244,4 тонна калий хлорид етказиб берилган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь бошида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев “Уралхим” компанияси раҳбарияти билан учрашиб, кимё саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг истиқболларини муҳокама қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0