Янги йил дастурхони: норин тайёрлашнинг энг оддий усули
Янги йил дастурхони: норин тайёрлашнинг энг оддий усули
Sputnik Ўзбекистон
Норин қирғиз, қозоқ, уйғур ва ўзбек миллий таоми бўлиб, уни тайёрлаш у қадар мураккаб эмас. Sputnik рецептидан фойдаланиб, уни тез ва мазали тайёрлашингиз мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Янги йил дастурхонини ўзбек миллий таоми норинсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки у миллий таомлар ичида энг мазали ва севимлисидир.Норин қирғиз, қозоқ, уйғур ва ўзбек миллий таоми бўлиб, уни тайёрлаш у қадар мураккаб эмас. Sputnik рецептидан фойдаланиб, уни тез ва мазали тайёрлашингиз мумкин.Норин учун масаллиқлар (таъбга кўра):Норинни тайёрлашдан аввал қозонга гўшт ва сув солинади. Гўшт камида 1,5 – 2 соат давомида қайнаши керак. Гўшт пишганидан сўнг, бульон совутилади.Норин хамирини тайёрлашТайёр бульондан хамир қориш, хамирни қайнатиб олиш ва таомни тортиш вақтида фойдаланиш мумкин.Норин хамирини тайёрлашда оддий сувдан кўра, бульондан фойдаланиш тавсия этилади. Кўп вақтга тиндирилган хамир мазали чиқади.Хамир 1,5-2 мм қалинликда юпқа қилиб ёйилади. Уни 10х10 см ҳажмда тўртбурчак шакилда кесиб олиш керак. Кесиб олинган хамирларни қайнатишдан олдин сувга бироз ўсимлик ёғи солинса, хамирлар бир-бирига ёпишиб қолмайди.Қайнатилган хамирларни дастурхонга ёйиб 4-5 дақиқа қуритиш лозим.Энди қовурилган пиёз ёғидан фойдаланамиз. Хамирларга ёғ суртилади ва хамир бўлаклари устма-уст териб чиқилади. Хамирлар яна 2-3 соатга тиндирилади. Шундан кейингина уларни юпқа сомонча шаклида тўғраб олиш мумкин.Норин гўштини тайёрлашПишган гўшт ҳам юпқароқ сомонча шаклида тўғралади. Хамир ва гўштни бир идишга солиб, устидан зира, қора мурч, озроқ ўсимлик ёғи солиб, аралаштириш керак.Албатта, норинга таъбга кўра қази солиш ҳам мумкин. Лекин қази қон босимини оширишини инобатга олиб, тайёр таомни устига солиб қуйиш тавсия этилади.Таом ҳам тайёр. Ёқимли иштаҳа.
Норин қирғиз, қозоқ, уйғур ва ўзбек миллий таоми бўлиб, уни тайёрлаш у қадар мураккаб эмас. Sputnik рецептидан фойдаланиб, уни тез ва мазали тайёрлашингиз мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Янги йил дастурхонини ўзбек миллий таоми норинсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки у миллий таомлар ичида энг мазали ва севимлисидир.
Норин қирғиз, қозоқ, уйғур ва ўзбек миллий таоми бўлиб, уни тайёрлаш у қадар мураккаб эмас. Sputnik рецептидан фойдаланиб, уни тез ва мазали тайёрлашингиз мумкин.
Норинни тайёрлашдан аввал қозонга гўшт ва сув солинади. Гўшт камида 1,5 – 2 соат давомида қайнаши керак. Гўшт пишганидан сўнг, бульон совутилади.
Норин хамирини тайёрлаш
Тайёр бульондан хамир қориш, хамирни қайнатиб олиш ва таомни тортиш вақтида фойдаланиш мумкин.
Норин хамирини тайёрлашда оддий сувдан кўра, бульондан фойдаланиш тавсия этилади. Кўп вақтга тиндирилган хамир мазали чиқади.
Хамир 1,5-2 мм қалинликда юпқа қилиб ёйилади. Уни 10х10 см ҳажмда тўртбурчак шакилда кесиб олиш керак. Кесиб олинган хамирларни қайнатишдан олдин сувга бироз ўсимлик ёғи солинса, хамирлар бир-бирига ёпишиб қолмайди.
Қайнатилган хамирларни дастурхонга ёйиб 4-5 дақиқа қуритиш лозим.
Энди қовурилган пиёз ёғидан фойдаланамиз. Хамирларга ёғ суртилади ва хамир бўлаклари устма-уст териб чиқилади. Хамирлар яна 2-3 соатга тиндирилади. Шундан кейингина уларни юпқа сомонча шаклида тўғраб олиш мумкин.