Самарқандда халқаро автошоҳбекат қурилади

© Хокимият Самаркандской областиПроект международной автостанции в Самарканде
Проект международной автостанции в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Автовокзал қурилиши 2023 йилнинг иккинчи ярми якунига қадар ишга тушиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Самарқанд вилоятини кесиб ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг Самарқанд шаҳар “Расадхона” маҳалласида жойлашган Чўпонота маскани ҳудудида янги “Авто бош бекат” қурилади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Мазкур лойиҳага “SXF-KEMPING” МЧЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ киритилади ва 150 та янги иш ўрни яратилади.
“Авто бош бекат” қурилиши 2023 йилнинг иккинчи ярми якунига қадар ишга тушиши режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида автостанция биноси қурилиши билан биргаликда қатор хизмат кўрсатиш объектларини ҳам ўз ичига олади. Жумладан, кичик ва катта транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш бинолари, очиқ ва ёпиқ турдаги ресторанлар ва 20 га яқин хизмат кўрсатиш сервислари, тиббий марказ, duty free дўкони қад кўтаради.
Мазкур автовокзал “SIMETRA” хорижий компанияси, Транспорт вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ишлаб чиқилган лойиҳага асосан Самарқанд шаҳар жамоат транспортига ҳамда Жомбой, Булунғур туманларидан кириб келувчи транспорт воситаларига хизмат кўрсатади.
Шунингдек, Тошкент, Навоий, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига хизмат кўрсатувчи йўловчи ташиш транспорт воситалари учун ҳам тўхтаб ўтиш маркази ҳисобланади.
Автовокзал халқаро нуқтада Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон нуқталарини бир бирига боғлаши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0