“Россия темир йўллари” ўзбек мева ва сабзавотларини ташишга бўлган чегирмани узайтирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровФрукты и овощи
Фрукты и овощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон темир йўллари”га тегишли рефрижаторли ҳаракатланувчи таркибларда импорт ташувларига 50 фоиз 2021 йил 1 январдан амал қилиб келади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. “Россия темир йўллари” (РЖД) ўзбек мева ва сабзавотларини ташишга жорий этилган 50 фоиз чегирмани узайтирди. Бу ҳақда “РЖД-Партнер.ру” компанияга таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Ўзбекистон ва Тожикистондан Россияга мева ва сабзавотларни ташишга жорий этилган 50 фоиз чегирма 2023 йил охиригача узайтирилади”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистондан Россияга мева ва сабзавотларни “Ўзбекистон темир йўллари”га тегишли рефрижаторли ҳаракатланувчи таркибларда импорт ташувларига 50 фоиз 2021 йил 1 январдан амал қилиб келади.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 903,3 млн долларга тенг бўлган 1,4 млн тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 192 минг тоннага ошган. Россия ва Қозоғистон ўзбек мева ва сабзавотларининг асосий харидорлари.
Аввалроқ Россия супермаркетлар тармоғи Ўзбекистондан мева-сабзавотлар импортини икки бараварга оширгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0