Қозоғистон президенти Тошкентдаги Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Oбуна бўлиш
Тоқаев Мирзиёев ҳузурида “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келган Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.
“Маросим Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатларида янги давр бошланаётгани, мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни қардош халқларимизнинг фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ифодаси бўлди”, - дейилади хабарда.
1/4
2/4
3/4
4/4
Қозоғистон етакчисининг мамлакатга давлат ташрифи асосий тадбирлари эртага, 22 декабрь куни, бўлиб ўтади.
Олий даражадаги музокараларни ўтказиш кўзда тутилган. Таъкидланишича, уларнинг якунида тарихий аҳамиятга эга битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Президентлар биргаликда йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб беришади.
Янгиликлар лентаси
0