https://sputniknews.uz/20221221/ozbekiston-va-qozogiston-3-mlrd-dollarlik-loyihalarni-amalga-oshiryapti--xojaev-30926341.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон 3 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширяпти – Хўжаев
Ўзбекистон ва Қозоғистон 3 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширяпти – Хўжаев
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида аниқ сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномалари бўйича алоҳида "йўл харитаси" қабул қилади. 21.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-21T11:26+0500
2022-12-21T11:26+0500
2022-12-21T11:26+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30923356_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_78868d654f64fd62c34bc97290ddc822.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан ортиқ ўсди ва жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 5 миллиард долларга яқинлашади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари бизнес-форумида айтиб ўтди.Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 1 200 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Бу беш йил аввалги кўрсаткичдан деярли 6 баробар кўп. Фақатгина жорий йилнинг 9 ойида 130 қўшма корхона ташкил этилган.Хусусан, қурилиш соҳасида:Жамшид Хўжаевнинг айтишича, яқин кунларда Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида аниқ сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномалари бўйича алоҳида "йўл харитаси" қабул қилади.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30923356_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1a14f85a1018d892c3846dcfe2307722.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, форум
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, форум
Ўзбекистон ва Қозоғистон 3 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширяпти – Хўжаев
Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида аниқ сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномалари бўйича алоҳида "йўл харитаси" қабул қилади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баравардан ортиқ ўсди ва жорий йил охирига қадар бу кўрсаткич 5 миллиард долларга яқинлашади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон ва Қозоғистон тадбиркорлари бизнес-форумида айтиб ўтди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда Қозоғистон капитали иштирокидаги 1 200 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Бу беш йил аввалги кўрсаткичдан деярли 6 баробар кўп. Фақатгина жорий йилнинг 9 ойида 130 қўшма корхона ташкил этилган.
“Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган 30 дан ортиқ қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда”, - дейди Хўжаев.
Хусусан, қурилиш соҳасида:
“Eurasian Resources Group” билан электр станциялари (1,5 млрд. доллар);
Қоражира кони яқинидаги ИЭС (900 млн. АҚШ доллари);
“ПиТиСи Ҳолдинг” билан мультимодал транспорт-логистика маркази (300 миллион АҚШ доллари);
“Казфосфат” билан фосфорли ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш (1,3 млрд. доллар);
“маиший техника ишлаб чиқариш (55 миллион доллар),
автомобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш (50 млн. доллар);
керамик плиткалар ишлаб чиқариш (40 миллион доллар) ва бошқалар.
“Яқин орада янги ташаббусларни амалга оширишни бошлаймиз”, - деди Хўжаев форумда.
Жамшид Хўжаевнинг айтишича, яқин кунларда Ўзбекистон ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги соҳасида аниқ сармоявий лойиҳалар ва савдо шартномалари бўйича алоҳида "йўл харитаси" қабул қилади.