Ўзбекистон-Қозоғистон ишбилармон доиралар ўртасида қатор келишувлар тўплами имзоланди
© PulatovУзбекско-казахстанский Межрегиональный бизнес-форум.

© Pulatov
Oбуна бўлиш
Пойтахтда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес-форуми якунлари бўйича икки мамлакат ўртасида агросаноат, автомобил саноати, тўқимачилик, темир йўл, транспорт-логистика, маиший техника каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес-форуми якунлари бўйича ишбилармон доиралар ўртасида бир қатор келишувлар тўплами имзоланди.
Пойтахтда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон минтақалараро бизнес-форуми якунлари бўйича икки мамлакат ўртасида агросаноат, автомобил саноати, тўқимачилик, темир йўл, транспорт-логистика, маиший техника каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Томонлар Самарқанд ва Туркистон шаҳарлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани имзолашди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги конкрет инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини кўзда тутувчи "Йўл харитаси" ҳамда умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган Ўзбекистон ва Қозоғистон ишбилармон доиралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш режаларини жамлаган келишувларнинг мустаҳкам тўплами имзоланди.
Энг йирик келишувлар:
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва агросаноат комплекси соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик дастури (1 317,9 млн доллар);
"Chevrolet" русумли автомашиналар комплектлари ва бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича келишув (500 миллион доллар);
Чимкент шаҳрида тўқимачилик мажмуасини қуриш лойиҳаси бўйича ўзаро англашув меморандуми (лойиҳа қиймати 98 миллион доллар);
"Ангрен-Поп-Қўқон-Андижон-Савай" темир йўл участкасида сигнализация ва алоқа тизимини модернизация қилиш (76,4 млн доллар);
Ўзбекистонда мультимодал транспорт-логистика марказини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандуми (70 млн. доллар);
"Артель" маиший техника ишлаб чиқариш бўйича лицензия шартномаси (55 млн доллар);
"Қозоғистонда кичик ҳажмдаги йиғиш усули бўйича "Chevrolet" автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича келишув (50 млн АҚШ доллари);
Остонада керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини бошлаш тўғрисидаги келишув (40 млн доллар) ва бошқалар.
Шунингдек, имзоланган ҳужжатлар орасида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудларида геология-қидирув ишларини олиб бориш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми, энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум, шунингдек Самарқанд ва Туркистон шаҳар ҳокимклари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро англашув Меморандуми ҳам бор.