Нодирбек Абдусатторов рапид йўналиши бўйича халқаро турнирда чемпион бўлди

© Фото: Федерация шахмат УзбекистанаНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик шахматчи Озарбайжонда ўтказилаётган халқаро мусобақада иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Рапид йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов Озарбайжоннинг Боку шаҳрида гроссмейстер Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган халқаро турнирда чемпион бўлди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Нодирбек Абдусатторов рапид йўналиши бўйича 14 очко билан халқаро турнирда ғолиб бўлди. Натижалар:
1-тур: Нодирбек Абдусатторов – Валехо 1:0
2-тур: Сулейманли – Нодирбек Абдусатторов 0:1
3-тур: Нодирбек Абдусатторов – Мамедъяров 1:0
4-тур: Абдулла Гадимбайли (Озарбайжон) — Нодирбек Абдусатторов — 0,5:0,5
5-тур: Нодирбек Абдусатторов — Ванг Хао (Хитой) — 0,5 : 0,5
6-тур: Сем Шенкленд (АҚШ) — Нодирбек Абдусатторов 0:1
7-тур: Нодирбек Абдусатторов — Рауф Мамедов (Озарбайжон) 1:0
8-тур: Нодирбек Абдусатторов — Ричард Паппорт (Руминия) 0,5:0,5
9-тур: Гукеш (Ҳиндистон) — Нодирбек Абдусатторов 0,5:0,5
Турнир жадвалининг якуний натижасига кўра, Абдусатторов 14 очко билан 1-ўрин, Рауф Мамедов 12 билан 2-ўрин, Валехо Понс эса 10 очко билан 3-ўринни банд қилган.
Бугун шахматчилар блиц йўналишида мусобақани бошлашади.
Янгиликлар лентаси
0