https://sputniknews.uz/20221221/mirziyoev-va-toqaev-ortasidagi-uchrashuvning-kun-tartibi-malum-boldi-30921326.html
Мирзиёев ва Тоқаев ўртасидаги учрашувнинг кун тартиби маълум бўлди
Мирзиёев ва Тоқаев ўртасидаги учрашувнинг кун тартиби маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Президентларнинг учрашуви доирасида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб бориш кўзда тутилган. 21.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-21T10:52+0500
2022-12-21T10:52+0500
2022-12-21T10:52+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қосим-жомарт токаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29533070_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_0262ecfbae37050f7bbaa84763b12df2.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Бугун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.Ташрифнинг биринчи кунида “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш, рамзий дарахт экиш тадбирида иштирок этиш режалаштирилган.Эртаси куни Қозоғистон президенти XV асрнинг биринчи ярмида Тошкентда қурилган Қалдирғочбий мақбарасига ташриф буюради.Расмий суратга олиш маросимидан сўнг “Ташкент сити”нинг Конгресс марказида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Учрашув доирасида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб бориш кўзда тутилган.Шунингдек, қўшма лойиҳаларга старт берилади, қозоқ шоири Абай Кунанбоев ижодига бағишланган кўргазма ҳам кўздан кечирилади.Давлат ташрифи якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қисқа брифинг ўтказилиши режалаштирилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиши маълум қилинганди. Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29533070_91:0:1227:852_1920x0_80_0_0_d2f5a7eb971c867174f395fada59ff74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, қосим-жомарт токаев
сиёсат, шавкат мирзиёев, қосим-жомарт токаев
Мирзиёев ва Тоқаев ўртасидаги учрашувнинг кун тартиби маълум бўлди
Президентларнинг учрашуви доирасида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб бориш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Бугун Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Ташрифнинг биринчи кунида “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш, рамзий дарахт экиш тадбирида иштирок этиш режалаштирилган.
Эртаси куни Қозоғистон президенти XV асрнинг биринчи ярмида Тошкентда қурилган Қалдирғочбий мақбарасига ташриф буюради.
Расмий суратга олиш маросимидан сўнг “Ташкент сити”нинг Конгресс марказида расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтади. Учрашув доирасида тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб бориш кўзда тутилган.
Шунингдек, қўшма лойиҳаларга старт берилади, қозоқ шоири Абай Кунанбоев ижодига бағишланган кўргазма ҳам кўздан кечирилади.
Давлат ташрифи якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қисқа брифинг ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиши маълум қилинганди.
Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши
режалаштирилмоқда.