https://sputniknews.uz/20221221/mask-bir-shart-bilan-twitter-bosh-direktori-lavozimidan-ketishini-aytdi-30920620.html
Маск бир шарт билан Twitter бош директори лавозимидан кетишини айтди
Маск бир шарт билан Twitter бош директори лавозимидан кетишини айтди
Sputnik Ўзбекистон
Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғининг бош директори лавозимидан кетиши учун фақатгина бир шарти борлигини айтди. 21.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-21T12:57+0500
2022-12-21T12:57+0500
2022-12-21T12:57+0500
дунёда
twitter
илон маск
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_547f137895e312103908325a63b991e2.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Америкалик тадбиркор ва Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск бу лавозимга “етарлича аҳмоқ одамни” топгач, бош директор лавозимини тарк этишини айтди.20 декабрь куни CNBC телеканали Маск фаол равишда Twitter’га янги бош директор қидираётгани ҳақида хабар берди, деб ёзади РИА Новости.Маск ҳақиқатан ижтимоий тармоқ бош директори лавозимини бўшатишга тайёрлигини айтган, бироқ бундай натижага эришиш учун бир шартини ҳам айтиб ўтган.Эслатиб ўтамиз, октябрь охирида Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиардлик келишувни якунлаган эди. У қаттиқ цензура туфайли кенг танқид қилинган ижтимоий тармоқ таҳририят сиёсатини либераллаштиришга ва контент модераторлик кенгашини тузишга ҳамда кенгаш ишламагунча таҳририят сиёсати ва блокланган аккаунтларни тиклаш бўйича глобал қарорлар қабул қилмасликка ваъда берди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_166:0:1066:675_1920x0_80_0_0_0fb5222419e9b7d47ea409eeb6454aa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, twitter, илон маск
дунёда, twitter, илон маск
Маск бир шарт билан Twitter бош директори лавозимидан кетишини айтди
Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғининг бош директори лавозимидан кетиши учун фақатгина бир шарти борлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Америкалик тадбиркор ва Twitter ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск бу лавозимга “етарлича аҳмоқ одамни” топгач, бош директор лавозимини тарк этишини айтди.
20 декабрь куни CNBC телеканали Маск фаол равишда Twitter’га янги бош директор қидираётгани ҳақида хабар берди, деб
ёзади РИА Новости.
Маск ҳақиқатан ижтимоий тармоқ бош директори лавозимини бўшатишга тайёрлигини айтган, бироқ бундай натижага эришиш учун бир шартини ҳам айтиб ўтган.
“Бу ишни бажариш учун етарлича аҳмоқ одамни топсам, мен бош директор лавозимини тарк этаман! Шундан сўнг мен дастурий таъминот ва сервер гуруҳларини бошқараман”, - деб ёзди Маск Twitter’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, октябрь охирида Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича 44 миллиардлик келишувни якунлаган эди. У қаттиқ цензура туфайли кенг танқид қилинган ижтимоий тармоқ таҳририят сиёсатини либераллаштиришга ва контент модераторлик кенгашини тузишга ҳамда кенгаш ишламагунча таҳририят сиёсати ва блокланган аккаунтларни тиклаш бўйича глобал қарорлар қабул қилмасликка ваъда берди.