Дунёнинг неча фоиз аҳолиси ковидга қарши вакцина олмаган

© REUTERS / TATYANA MAKEYEVAВакцинация от COVID-19, Москва
Вакцинация от COVID-19, Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Ҳафтасига 8-10 минг киши CОVID-19 қурбонига айланяпти, дейилади хабарда.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Дунёнинг 30 фоиз аҳолиси ҳали ҳам коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланмаган. Бу ҳақда ЖССТ маълум қилди.
Хабарда айтилишича, эпидемиологик вазият барқарорлашгани йўқ. Коронавирус ҳануз оғир асоратларга сабаб бўлмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти Мария ван Керховенинг таъкидлашича, ҳафтасига 8-10 минг киши CОVID-19 қурбонига айланяпти.
Мутахассис хулосасига кўра, бу ҳолат одамларнинг эмланишга етарлича эътибор қаратмаётгани билан боғлиқ. Масалан, Ер юзи аҳолисининг 30 фоизи ҳали ҳам вакцинанинг биринчи дозасини олмаган.
Қайд этилишича, жаҳонда яшовчиларнинг камида 70 фоизи тўлиқ босқичда эмланмагунича глобал мақсадларга эришиш имконсиз.
Маълумот ўрнида, ҳозир дунёда “омикрон” штаммининг 500 дан ортиқ субвариантлари мавжуд ва коронавирус мутацияси яна давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0