https://sputniknews.uz/20221221/gaz-ittifoqi-ishga-tushishi-moskvaning-takliflariga-bogliq--qozogiston-tiv-30929255.html
Газ иттифоқи ишга тушиши Москванинг таклифларига боғлиқ – Қозоғистон ТИВ
Газ иттифоқи ишга тушиши Москванинг таклифларига боғлиқ – Қозоғистон ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон томони Россиядан газ иттифоқи қандай ишлаши бўйича ҳеч қандай таклиф билдирилмаганини маълум қилди. 21.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-21T15:47+0500
2022-12-21T15:47+0500
2023-04-05T18:42+0500
ўзбекистон - россия
газ
газ иттифоқи
ўзбекистон
қозоғистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24504993_0:27:2501:1433_1920x0_80_0_0_5a7ae437a6b6ce21980b21f65a1f8dc1.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида газ иттифоқини яратиш ташаббуси истиқболлари Москва таклиф қиладиган ҳамкорлик шартларига боғлиқ бўлади, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Айдаровнинг қўшимча қилишича, Россия томонининг газ иттифоқини тузиш таклифи ҳали расмийлаштирилмаган.Эслатиб ўтамиз, уч томонлама газ иттифоқи ҳақидаги хабарлар ноябрь ойининг охирида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг учрашувидан кейин пайдо бўлган эди.Дастлабки маълумотларга кўра, газ иттифоқи Россия газини Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан транспортировка қилишни мувофиқлаштириш мақсадида ташқил қилинмоқда. Эҳтимол дастлабки босқичда қандайдир юридик шахс ташкил қилиш керак бўлади. Бу масала ҳали муҳокама қилинмоқда, деган эди Россия президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков.Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ соҳасида ҳамкорлик истиқболига эга, жумладан газ етказиб бериш ва уни қайта ишлаш борасида, деган эди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак.ЎзбекистонАйрим маҳаллий ва хорижий ОАВларда "Ўзбекистон газ иттифоқидан воз кечгани" ҳақидаги шов-шувли хабарлар энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг баёнотидан кейин пайдо бўлган эди. Амалдор интервьюлардан бирида "Ўзбекистон газни қандайдир иттифоқ ёки альянс тузиш орқали эмас, қўшни давлатлардан тижорат шартномалари асосида" сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эди.ҚозоғистонҚозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков айтишига кўра, газ иттифоқи тузиш масаласи уч томонлама форматда муҳокама қилинмаган. Ҳозирча томонлар газ транспорт тизимининг техник имкониятларини ўрганмоқда. Бу борада ҳамкорлик қилиш уччала томоннинг ҳам розилигини талаб қилади. Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко "мутахассислар барча хавфларни, жумладан санкциялар хавфини ҳам ҳисобга олиши керак" деган фикр билдирган эди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0c/24504993_0:0:2305:1729_1920x0_80_0_0_4e58f0a63aa493e240890faa217997ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон - россия, газ, газ иттифоқи, ўзбекистон, қозоғистон, россия
ўзбекистон - россия, газ, газ иттифоқи, ўзбекистон, қозоғистон, россия
Газ иттифоқи ишга тушиши Москванинг таклифларига боғлиқ – Қозоғистон ТИВ
15:47 21.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Қозоғистон томони Россиядан газ иттифоқи қандай ишлаши бўйича ҳеч қандай таклиф билдирилмаганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида газ иттифоқини яратиш ташаббуси истиқболлари Москва таклиф қиладиган ҳамкорлик шартларига боғлиқ бўлади, деди Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Ҳаммаси бизга таклиф қилинадиган шартларга боғлиқ бўлади. Ҳозирча газ масаласида алоҳида тузилма, ташкилот ёки давлатлараро иттифоқ тузиш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Бу шунчаки аҳоли пункти, газ таъминоти ва нархлар учун ғоя эди. Барча мамлакатларда газ тақчиллиги бор, шунинг учун Россия томони шундай таклиф билан чиқди”, - дейди у чоршанба куни парламент мажлиси чоғида журналистларга.
Айдаровнинг қўшимча қилишича, Россия томонининг газ иттифоқини тузиш таклифи ҳали расмийлаштирилмаган.
“Газ иттифоқини тузиш Россия томонининг таклифи эди ва ҳозирча у расмийлаштирилмаган, биз Россия томонидан бу қандай шаклда амалга оширилиши ҳақида ҳеч қандай тафсилот ёки таклиф олганимиз йўқ. Ҳозирча бу газ савдосининг баъзи жараёнларини бирлаштириш ғояси”, - дейди ТИВ раҳбари ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, уч томонлама газ иттифоқи ҳақидаги хабарлар ноябрь ойининг охирида Россия президенти Владимир Путин ва Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг учрашувидан кейин пайдо бўлган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, газ иттифоқи Россия газини Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидан транспортировка қилишни мувофиқлаштириш мақсадида ташқил қилинмоқда. Эҳтимол дастлабки босқичда қандайдир юридик шахс ташкил қилиш керак бўлади. Бу масала ҳали муҳокама қилинмоқда, деган эди Россия президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ соҳасида ҳамкорлик истиқболига эга, жумладан газ етказиб бериш ва уни қайта ишлаш борасида, деган эди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак.
Айрим маҳаллий ва хорижий ОАВларда "Ўзбекистон газ иттифоқидан воз кечгани" ҳақидаги шов-шувли хабарлар энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг баёнотидан кейин пайдо бўлган эди. Амалдор интервьюлардан бирида "Ўзбекистон газни қандайдир иттифоқ ёки альянс тузиш орқали эмас, қўшни давлатлардан тижорат шартномалари асосида" сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтган эди.
Қозоғистон энергетика вазири Болат Акчулаков айтишига кўра, газ иттифоқи тузиш масаласи уч томонлама форматда муҳокама қилинмаган. Ҳозирча томонлар газ транспорт тизимининг техник имкониятларини ўрганмоқда. Бу борада ҳамкорлик қилиш уччала томоннинг ҳам розилигини талаб қилади. Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко "мутахассислар барча хавфларни, жумладан санкциялар хавфини ҳам ҳисобга олиши керак" деган фикр билдирган эди.