https://sputniknews.uz/20221221/garb-rossiya-ustidan-galabani-kafolatlaydigan-texnologiya-yaratdi-30943201.html
Ғарб Россия устидан ғалабани кафолатлайдиган технология яратди
Ғарб Россия устидан ғалабани кафолатлайдиган технология яратди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва унинг махсус операцияси Ғарб қийинчиликларининг сабабчиси эмас. У шунчаки ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва молиявий тизимининг объектив йўқ бўлишига... 21.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-21T21:53+0500
2022-12-21T21:53+0500
2023-04-05T18:42+0500
колумнистлар
ақш
европа
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30943017_1:0:1919:1079_1920x0_80_0_0_ed9d925d2b691fe5cfb6245f7a3d6e33.jpg
Украинадаги воқеалар атрофида, менимча, янгиликларни кузатиб борадиганлар эътибор қаратган бўлса керак: Ғарб тўхтовсиз ва жуда фаол равишда можародаги ғалаба ва мағлубиятини муҳокама қилмоқда. Сиёсатчилар ва расмийлар ҳам, эксперту журналистлар ҳарбийлару иқтисодчилар, энергетика бўйича мутахассислар – бу билан шуғулланишяпти.Амалдаги сиёсатчилар орасида ҳам шундай келишмовчиликлар. Кимдир Киевни молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилаётган ва бунинг бемаънилигини айтаётган бўлса, қарши томон Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўйиб бўлмаслиги, қолаверса, унинг мағлубиятига оз қолганига ишонтиряпти.Барчаси ўз позициясини у ёки бу далиллар билан мустаҳкамлашни истайди. Аслида, келтирилаётган далилларни яхши таҳлилларга арзигулик. Аммо бундан ҳам қизиғи, ушбу қизғин баҳсларнинг ғарб сиёсатида ва ахборот майдонида пайдо бўлганида.Ўша Афғонистонни ҳам Вашингтонда ушбу узоқ давом этган имконсиз вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли бўлади, деган яширин консенсус пайдо бўлгач, АҚШ уни тарк этди. Аммо бу борада Ғарбнинг ғалаба ёки мағлубият ҳақида баҳс юритишга мойиллиги йўқ эди.Ушбу феномен НАТОнинг ярим асрлик ҳар бир ҳарбий кампанияларига таалуқли. Америкаликлар чиндан ҳам ҳаракат қилган Вьетнам уруши охиргиси эди. Қолган барчаси - Ироқ, Югославия, Афғонистон, яна Ироқ, Сурия ва бошқалар – Ғарб аҳолиси учун телевизор экранларида рангли суратлардан ортиқ ҳеч нима эмас эди. У ерда профессионалларнинг жуда кам қисми (шартнома бўйича ёлланганлар ва хусусий ҳарбий компаниялар), боз устига улар анчайин кучсиз рақиблар билан жанг қилишган, бу ҳарбий ҳаракатлар суръати ва йўқотишларда ҳам ўз аксини топганди. Ғарб иқтисодиёти ушбу урушдан нафақат зарар, балки ундан кўп фойда кўрган ҳам (афғон наркотиклари, Ироқ ва Сурия нефти), буларнинг барчаси Атлантика океани икки томонининг оддий фуқароларигача таъминлади.Шундай экан, ғарб жамиятининг ҳарбий томошаларга жим қараб тургани, элиталар эса бунга катта қизиқиш ва ғайрат билан киришгани ҳайратланарли эмас.Бироқ Украинага келиб ҳамма ўрганган схема бузилди. Том маънода.Украинлар эса дунёдаги энг йирик иккинчи армияга қарши курашиб ўзларини ажойиб аскар сифатида намойиш этди. Ғарб эса айғоқчилик, алоқа, молиялаштириш, қуроллар етказиб бериш, ҳарбий инструкторлар, ёлланма аскарлар масаласини ўз зиммасига олди.Бошқа томондан эса, бу “муваффақиятнинг” жиддий “қарши таъсирлари” ҳам бор: юқорида айтиб ўтилган ярим асрда биринчи марта Ғарб уруш давридаги қийинчиликларни энг қисқартирилган шаклда бўлса ҳам ҳис қилиб кўрди. Бу унинг учун можаронинг прокси хусусиятини ҳисоблаганда жуда аламли. Неча йиллар давомида бир ўзи кимлар билан урушмади дейсиз. Аммо бу ҳеч қачон Европага ҳам, океан ортига ҳам ҳеч таъсир қилмаган эди. Ҳозир эса бир қарашда украинларнинг қўли билан ҳаракатланаётгандек, аммо негадир ижтимоий- иқтисодий вазият уларнинг ўзларида ёмонлашиб бормоқда. Оддий европалик ва америкалик “тажовузкор Россияга қарши кураш” у учун ниҳоятда қимматга тушаётганини ўз хамёнидан ҳис қилмоқда. Уй ва ишхоналар эса кундан кунга совиб боряпти.Аммо бу муҳим эмас.Ғарб сиёсатчилари ярим йилдан кўпроқ вақт давомида ўз фуқаролари онгига Москва ва Путиннинг шахсан ўзи ҳалокатлари кучайишининг сабабчи эканлигини уқдиришмоқда. Менимча, аввалига бу ўзидан маъсулиятни соқит қилиш учун яхшигина тузоқ бўлган. Бироқ бунда Украина Ғарбнинг ёрдами билан Россия устидан тезда ғалаба қозониши – ҳаммасига жойига тушиши ва ҳатто аввалгидан яхши бўлиши назарда тутилган.Агар ушбу режалар амалга ошганда бу содир бўлар ҳам эди.Албатта, Россияда ҳам ҳаммаси силлиқ эмас. Атлантика “қирғий”ларининг ҳам ўз сўнгги украин аскари қолгунига урушни давом эттириш позициясини қўллаб-қувватлаш учун айтадиган жиддий далиллари бордек. Аммо ҳаммаси шундай бўляптики, Украина янада кўпроқ пул, восита, қурол, ёлланма аскар тортаётган қора туйнукка айланиб бормоқда. Ва бунинг охири ҳам кўринмайди. Исталган натижа эса уфққа ўхшайди: бир қарасанг, мана у жуда яқин турибди, аммо қанча ҳаракат қилма, у етиб бўлмасдек.Натижада эса, узоқ йиллардан буён илк маротаба Ғарбда уруш мавзуси атрофида жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлди. Аслида нима бўляпти, ва АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиларини тўғридан-тўғри буюк ядровий давлат билан очиқ ҳарбий тўқнашувга олиб келадиган йўлда давом эттириш керакми деган мавзусида оммавий баҳсларга мойиллик бошланди.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/15/30943017_240:0:1679:1079_1920x0_80_0_0_2807c3129dbcfbea174596a9cd2857f6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Ирина Алкснис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588160_0:0:448:448_100x100_80_0_0_a141ed2ada36acd64d4e57387d493e8d.png
колумнистлар, ақш, европа, россия
колумнистлар, ақш, европа, россия
Ғарб Россия устидан ғалабани кафолатлайдиган технология яратди
21:53 21.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Россия ва унинг махсус операцияси Ғарб қийинчиликларининг сабабчиси эмас. У шунчаки ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва молиявий тизимининг объектив йўқ бўлишига олиб келди.
Украинадаги воқеалар атрофида, менимча, янгиликларни кузатиб борадиганлар эътибор қаратган бўлса керак: Ғарб тўхтовсиз ва жуда фаол равишда можародаги ғалаба ва мағлубиятини муҳокама қилмоқда. Сиёсатчилар ва расмийлар ҳам, эксперту журналистлар ҳарбийлару иқтисодчилар, энергетика бўйича мутахассислар – бу билан шуғулланишяпти.
Энг қизиғи, бунда мутлақо қарама-қарши фикрлар билдирилмоқда. Кимлардир Россиянинг ғалабаси муқаррарлиги ва у аллақачон ғалаба қозониб бўлганини айтишмоқда. Бошқалар эса Москва тор-мор бўлаётгани, ва бунинг натижасида у коллектив Ғарб таклиф қилган капитуляция шартларига рози бўлишга мажбурлиги ҳақида гапирмоқда. Айнан худди шу нуқтаи назарни Генри Киссинджер ўзининг яқиндан чоп этилган мақоласида келтириб ўтган.
Амалдаги сиёсатчилар орасида ҳам шундай келишмовчиликлар. Кимдир Киевни молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилаётган ва бунинг бемаънилигини айтаётган бўлса, қарши томон Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўйиб бўлмаслиги, қолаверса, унинг мағлубиятига оз қолганига ишонтиряпти.
Барчаси ўз позициясини у ёки бу далиллар билан мустаҳкамлашни истайди. Аслида, келтирилаётган далилларни яхши таҳлилларга арзигулик. Аммо бундан ҳам қизиғи, ушбу қизғин баҳсларнинг ғарб сиёсатида ва ахборот майдонида пайдо бўлганида.
НАТО АҚШ раҳбарлигида бутун дунёда ўнлаб йиллар кўплаб, жумладан, узоқ давом этган ҳарбий кампаниялар олиб борди. Баъзида ОАВда Ироқ ёки Афғонистондан кетиш кераклиги ҳақида фикрлар пайдо бўлиб қолар эди. Аммо бу овозлар шу қадар кучсиз ва маргинал эдики, улар жамоатчилик фикрига ҳам, давлат позициясига ҳам таъсир қилмас эди.
Ўша Афғонистонни ҳам Вашингтонда ушбу узоқ давом этган имконсиз вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли бўлади, деган яширин консенсус пайдо бўлгач, АҚШ уни тарк этди. Аммо бу борада Ғарбнинг ғалаба ёки мағлубият ҳақида баҳс юритишга мойиллиги йўқ эди.
Аслида, ўша ғалаба йўқ эди: сабаби НАТОнинг йигирма йиллик афғон операцияси америкаликларнинг ҳам европаликларнинг ҳам ҳаётини ўзгартирмаганди. Операция давом этаётганда улар буни ҳис қилишмаган, аслида иттифоқчиларнинг ушбу мамлакатдан чиқиб кетиши, қанчалик шармандали бўлмасин, ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.
Ушбу феномен НАТОнинг ярим асрлик ҳар бир ҳарбий кампанияларига таалуқли. Америкаликлар чиндан ҳам ҳаракат қилган Вьетнам уруши охиргиси эди. Қолган барчаси - Ироқ, Югославия, Афғонистон, яна Ироқ, Сурия ва бошқалар – Ғарб аҳолиси учун телевизор экранларида рангли суратлардан ортиқ ҳеч нима эмас эди. У ерда профессионалларнинг жуда кам қисми (шартнома бўйича ёлланганлар ва хусусий ҳарбий компаниялар), боз устига улар анчайин кучсиз рақиблар билан жанг қилишган, бу ҳарбий ҳаракатлар суръати ва йўқотишларда ҳам ўз аксини топганди. Ғарб иқтисодиёти ушбу урушдан нафақат зарар, балки ундан кўп фойда кўрган ҳам (афғон наркотиклари, Ироқ ва Сурия нефти), буларнинг барчаси Атлантика океани икки томонининг оддий фуқароларигача таъминлади.
Шундай экан, ғарб жамиятининг ҳарбий томошаларга жим қараб тургани, элиталар эса бунга катта қизиқиш ва ғайрат билан киришгани ҳайратланарли эмас.
Бироқ Украинага келиб ҳамма ўрганган схема бузилди. Том маънода.
Бир томондан Ғарбнинг тўлақонли прокси-уруш, қолаверса, анча катта ва қудратли рақиб билан жанг қилиш орзуси ушалди. АҚШ ҳар доим кўплаб қуролли тўқнашувларга ўзи аралашишга мажбур бўлган, чунки уларнинг маҳаллий иттифоқчилари, ҳатто америкаликлар томонидан ўқитилган ва қуролланганлари ҳам керакли даражада жанговар қобилиятни намойиш эта олмаган. АҚШ армиясининг бевосита иштирокисиз исталган натижага эришиш мумкин эмас бўлган. Хусусан, Афғонистондаги НАТО томонидан тайёрланган қуролли кучлар ғарбнинг ёрдамисиз қолиб кетиб, толиблардан ура солиб қочгани бунга яққол мисол бўлиб қолди.
Украинлар эса дунёдаги энг йирик иккинчи армияга қарши курашиб ўзларини ажойиб аскар сифатида намойиш этди. Ғарб эса айғоқчилик, алоқа, молиялаштириш, қуроллар етказиб бериш, ҳарбий инструкторлар, ёлланма аскарлар масаласини ўз зиммасига олди.
Тан олиш керак, бу чиндан ҳам америкалик стратеглар узоқ вақтдан буён ишлаб чиққан ҳарбий-сиёсий технология эди. Аммо уни амалга ошириш фақат муваффақиятсизликка учраётганди. Бунда эса ва ниҳоят ҳаммаси ўхшади – боз устига учинчи дунёнинг қандайдир мамлакатига эмас, Россияга қарши. Табиийки, бунинг нашидасида осмонда учиб юрган кўплаб ғарблик мутахассислар ғалабани нақд деб ўйлайди ва охиригача курашиш керак деб ҳисоблайди
Бошқа томондан эса, бу “муваффақиятнинг” жиддий “қарши таъсирлари” ҳам бор: юқорида айтиб ўтилган ярим асрда биринчи марта Ғарб уруш давридаги қийинчиликларни энг қисқартирилган шаклда бўлса ҳам ҳис қилиб кўрди. Бу унинг учун можаронинг прокси хусусиятини ҳисоблаганда жуда аламли. Неча йиллар давомида бир ўзи кимлар билан урушмади дейсиз. Аммо бу ҳеч қачон Европага ҳам, океан ортига ҳам ҳеч таъсир қилмаган эди. Ҳозир эса бир қарашда украинларнинг қўли билан ҳаракатланаётгандек, аммо негадир ижтимоий- иқтисодий вазият уларнинг ўзларида ёмонлашиб бормоқда. Оддий европалик ва америкалик “тажовузкор Россияга қарши кураш” у учун ниҳоятда қимматга тушаётганини ўз хамёнидан ҳис қилмоқда. Уй ва ишхоналар эса кундан кунга совиб боряпти.
Албатта, Россия ва унинг махсус операцияси Ғарб қийинчиликларининг сабабкори эмас - у шунчаки ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва молиявий тизимининг объектив йўқ бўлишига олиб келди. Бундан ташқари, махсус операция инқирозни келтириб чиқарган сабаб ҳам эмас. Буни Ғарб махсус операцияга муносабати билан, мамлакатимизни биргина санкция зарбаси билан яксон қиламан деб, шунга олиб келди.
Ғарб сиёсатчилари ярим йилдан кўпроқ вақт давомида ўз фуқаролари онгига Москва ва Путиннинг шахсан ўзи ҳалокатлари кучайишининг сабабчи эканлигини уқдиришмоқда. Менимча, аввалига бу ўзидан маъсулиятни соқит қилиш учун яхшигина тузоқ бўлган. Бироқ бунда Украина Ғарбнинг ёрдами билан Россия устидан тезда ғалаба қозониши – ҳаммасига жойига тушиши ва ҳатто аввалгидан яхши бўлиши назарда тутилган.
Агар ушбу режалар амалга ошганда бу содир бўлар ҳам эди.
Аммо нимадир ўхшамади. Махсус операция ўз йўлига давом этмоқда. “Жаҳаннамий” санкциялар Россияга нафақат хавфли, ҳатто айтарлик жиддий зарар етказгани йўқ. Дунёнинг қатта қисми Ғарб – Россия тўқнашувида Россия учун мухлислик қилишини ҳам яширмайди. Дунё иқтисодиёти доллардан воз кечмоқда ва янги, Ғарб назоратидан ҳоли асосларда яратилмоқда.
Албатта, Россияда ҳам ҳаммаси силлиқ эмас. Атлантика “қирғий”ларининг ҳам ўз сўнгги украин аскари қолгунига урушни давом эттириш позициясини қўллаб-қувватлаш учун айтадиган жиддий далиллари бордек. Аммо ҳаммаси шундай бўляптики, Украина янада кўпроқ пул, восита, қурол, ёлланма аскар тортаётган қора туйнукка айланиб бормоқда. Ва бунинг охири ҳам кўринмайди. Исталган натижа эса уфққа ўхшайди: бир қарасанг, мана у жуда яқин турибди, аммо қанча ҳаракат қилма, у етиб бўлмасдек.
Бундан ҳам ёмони, Европа ва АҚШнинг бу можарога аралашуви тобора жиддийлашиб бормоқда. “Прокси” олд қўшимчаси ҳам аҳамиятини йўқотиб бўлди. Бунга параллель равишда Ғарбда одамлар ҳаёти янада қийинлашмоқда.
Натижада эса, узоқ йиллардан буён илк маротаба Ғарбда уруш мавзуси атрофида жиддий келишмовчиликлар пайдо бўлди. Аслида нима бўляпти, ва АҚШ ҳамда унинг иттифоқчиларини тўғридан-тўғри буюк ядровий давлат билан очиқ ҳарбий тўқнашувга олиб келадиган йўлда давом эттириш керакми деган мавзусида оммавий баҳсларга мойиллик бошланди.