https://sputniknews.uz/20221221/dunyoda-antibiotiklar-taqchilligi-qayd-etildi--jsst--30941398.html
Дунёда антибиотиклар тақчиллиги қайд этилди – ЖССТ
Дунёда антибиотиклар тақчиллиги қайд этилди – ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумот тўплайдиган 35 мамлакатнинг 80 фоизи пенициллин препаратлари етишмаслигини бошдан кечирмоқда. 21.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-21T19:52+0500
2022-12-21T19:52+0500
2022-12-21T19:52+0500
дунёда
жсст
дори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/197/10/1971019_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_b3ce499c240cd173e5b5291dc085cb02.jpg
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Мутахассислар юқумли касалликлар сонининг кўпайиши туфайли дунёда антибиотиклар тақчиллигини қайд этди. Бу ҳақда ЖССТнинг дори воситалари билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш гуруҳи раҳбари Лиза Хедманга таяниб хабар берилмоқда.Шундай қилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумот тўплайдиган 35 мамлакатнинг 80 фоизи пенициллин препаратлари етишмаслигини бошдан кечирмоқда. AҚШ ва Канадада амоксициллин етишмаслигидан шикоят қилишмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 25 таси ҳам муаммо ҳақида хабар берган.Коронавирус пандемияси даврида антибиотикларга бўлган талабнинг пасайиши ва таъминот занжиридаги жиддий танглик дори ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга мажбур қилди. Бугунги кунга қадар муаммо долзарблигича қолмоқда. Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун компонентлар етказиб бериш ҳам қийин. Энергия нархининг ошиши эса, ўз навбатида, дори-дармон ишлаб чиқарувчи компаниялар фойдасининг камайишига олиб келади, дейилади материалда.Нашрнинг ёзишича, АҚШ ва Европанинг айрим фармацевтлари ҳам парацетамол каби оғриқ қолдирувчи воситалар йўқлигидан шикоят қилмоқда. Бу грипп, респиратор синцитиал вирус ва коронавируснинг қишки тўлқини туфайли уларга талабнинг ортиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, мутахассислар сил ва тери инфекцияларини даволаш учун дори-дармонлар танқислигини қайд этган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/197/10/1971019_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_a5e1a719ae4c34d5aa48e47237a1aad7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жсст, дори
Дунёда антибиотиклар тақчиллиги қайд этилди – ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумот тўплайдиган 35 мамлакатнинг 80 фоизи пенициллин препаратлари етишмаслигини бошдан кечирмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Мутахассислар юқумли касалликлар сонининг кўпайиши туфайли дунёда антибиотиклар тақчиллигини қайд этди. Бу ҳақда ЖССТнинг дори воситалари билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш гуруҳи раҳбари Лиза Хедманга таяниб хабар
берилмоқда.
Шундай қилиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумот тўплайдиган 35 мамлакатнинг 80 фоизи пенициллин препаратлари етишмаслигини бошдан кечирмоқда. AҚШ ва Канадада амоксициллин етишмаслигидан шикоят қилишмоқда. Бундан ташқари, Европа Иттифоқига аъзо 27 давлатдан 25 таси ҳам муаммо ҳақида хабар берган.
“Камбағалроқ ёки кичикроқ мамлакатлардаги вазият ҳақида маълумот кам. Бу давлатлар айниқса уларнинг валютаси қадрсизланган бўлса ва дори-дармонларни очиқ бозорда сотиб олишга мажбур бўлса, кўпроқ зарар кўриши мумкин”, деди Хедман.
Коронавирус пандемияси даврида антибиотикларга бўлган талабнинг пасайиши ва таъминот занжиридаги жиддий танглик дори ишлаб чиқарувчиларни ишлаб чиқариш ҳажмини камайтиришга мажбур қилди. Бугунги кунга қадар муаммо долзарблигича қолмоқда. Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун компонентлар етказиб бериш ҳам қийин. Энергия нархининг ошиши эса, ўз навбатида, дори-дармон ишлаб чиқарувчи компаниялар фойдасининг камайишига олиб келади, дейилади материалда.
“Мамлакатлар ниқобсиз биринчи йилда нафас йўллари инфекциялари бизга бунчалик қаттиқ таъсир қилишини кутмаган эди”, дейди Хедман.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ ва Европанинг айрим фармацевтлари ҳам парацетамол каби оғриқ қолдирувчи воситалар йўқлигидан шикоят қилмоқда. Бу грипп, респиратор синцитиал вирус ва коронавируснинг қишки тўлқини туфайли уларга талабнинг ортиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, мутахассислар сил ва тери инфекцияларини даволаш учун дори-дармонлар танқислигини қайд этган.