Бизда армияни молиялаштириш бўйича ҳеч қандай чеклов йўқ - Путин

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Ҳамма нарса юқори даражада бўлиши керак, жанг майдонида майда-чуйда бўлмайди, - деди Путин.
ТОШКЕНТ, 21 дек- Sputnik. Бизда армияни молиялаштириш учун ҳеч қандай чеклов йўқ, деди Россия президенти Владимир Путин, Мудофаа вазирлигидаги чиқишида.
“Мен Мудофаа вазири, Бош штаб бошлиғи, бу ерда вакиллик қилаётган барча қўмондонларнинг эътиборини қаратмоқчиман, бизда молиялаштириш бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ”, — деди Путин Мудофаа вазирлиги коллегиясида.
"Мамлакат, ҳукумат армия сўраган ҳамма нарсани беради. Ҳамма нарса. Жавоб тўғри шакллантирилади ва тегишли натижаларга эришилади деб умид қиламан", - деб қўшимча қилди президент.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун етказиб берилаётган ҳамма нарса энг юқори даражада бўлиши кераклигини, алоҳида таъкидлаб ўтди. Қурол-аслаҳадан тортиб кийим-кечак, дори воситалари, тунги кўриш мосламалари, пойабзал ва бошқа ҳаммаси юқори даражада бўлиши керак, "жанг майдонида майда-чуйда бўлмайди", - деди Путин.
Ундан ташқари, Россия президенти Россия армиясида дронлар ҳамма жойда бўлиши кераклигини, сунъий интеллект технологияси қарор қабул қилишнинг барча даражаларида қўлланилиши кераклигини ва Россия армиясида замонавий зарба қуроллари арсеналини кенгайтириш зарурлигини айтди.
Янгиликлар лентаси
0