Таътилга чиққан талабалар Андижонга етиб олишлари учун бепул транспорт йўлга қўйилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровГоры при въезде в Шерабад
Горы при въезде в Шерабад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан қишки таътилга чиққан андижонлик талабалар ўз уйларига етиб олишлари учун 25 та енгил автомобиль ажратилди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Тошкентдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган андижонлик талабаларга уйга етиб олишлари учун махсус йўналишсиз такси ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан қишки таътилга чиққан андижонлик талабалар ўз уйларига етиб олишлари учун 25 та енгил автомобиль ажратилди.

"Автомобиллар карвони 27 декабрь куни соат 12:00 да Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасидан Андижонга йўл олади", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, талабалар ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун қишки таътил муддати 26 декабридан 2023 йилнинг 9 январига қадар этиб белгиланган. ОТМларнинг талабалар турар жойлари 2023 йил 5 январдан ўз фаолиятини бошлайди.
Талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги темир йўл ва авиақатновлар учун 50% чегирмалар эълон қилинган. Чегирмалар 22 декабрдан 10 январгача амал қилади. Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси талаб этилади.
Салон автобуса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2022
Андижонда талабалар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди
Янгиликлар лентаси
0