Aфғонистонда қизларнинг олий ўқув юртларига кириши тақиқланди

© AFP 2023 / Ahmad Sahel ArmanЖенщины в бурках на улицах Кабула
Женщины в бурках на улицах Кабула  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2022
Oбуна бўлиш
Буйруқда уни имкон қадар тезроқ қўллаш ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида вазирликка маълум қилиш зарурлиги таъкидланган.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Aфғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон”* ҳаракати қизларнинг олий ўқув юртларига киришини тақиқлади.

“Ҳукумат (толиблар) қарорига кўра, кейинги огоҳлантиришгача қизларга олий таълим тақиқланади”, - дейилади Олий таълим вазирлиги қарорида.

Буйруқда уни имкон қадар тезроқ қўллаш ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида вазирликка маълум қилиш зарурлиги таъкидланган.
“Толибон”* аввалроқ қизларга ўрта таълим олишни тақиқлагани учун танқид қилинган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Aфғонистонга кўмаклашиш миссияси (UNAMA) бир неча бор расмийларни қизларнинг ўқишни давом эттиришига рухсат беришга чақирган ва агар қизларнинг ўрта мактабларга боришини тақиқлаш давом этса, бу мамлакатдаги инқироз, хавфсизлик ва қашшоқликни янада кучайтиради дея хавотир билдирган.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот
Янгиликлар лентаси
0