https://sputniknews.uz/20221220/yangi-yil-arafasida-apelsin-narxi-pasaydi-30885831.html
Янги йил арафасида апельсин нархи пасайди
Янги йил арафасида апельсин нархи пасайди
Sputnik Ўзбекистон
Таҳлилчиларга кўра, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 22 фоизга паст. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T15:52+0500
2022-12-20T15:52+0500
2022-12-20T15:52+0500
жамият
мева-сабзавот
ўзбекистон
нарх-наво
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1f/22472289_0:86:1920:1166_1920x0_80_0_0_6146f432d2975186c0a9fce087dd4d14.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Охирги ҳафтада Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи учдан бир қисмга арзонлашди, бу 2022 йилнинг январь ойи бошидан жорий санасигача бўлган даврда ушбу маҳсулот нархининг энг катта ҳафталик ўзгариши бўлди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.Таҳлилчиларга кўра, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 22 фоизга паст.2022 йилнинг катта қисмида Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан анча паст бўлган. Ўтган ҳафтада нархларнинг бундай кескин пасайиши натижасида ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари яна ўтган йилги даражадан сезиларли даражада паст бўлиб чиқди. Бундан ташқари, жорий улгуржи нархлар 2021 йилнинг декабрь ойи охирида қайд этилган даражадан 7 фоизга паст.Апельсин - цитрус оиласига мансуб мевали дарахт бўлиб у асосан тропик ва субтропик давлатларда ўсади. Дастлаб Хитойда маданийлаштирилган ушбу мева кейинчалик Европа ва бошқа ҳудудларда тарқалган. Апельсин витаминлар ва пектинга бой мева бўлгани учун инсоннинг юрак, ошқозон-ичак, жигар ва қон томирлари учун фойдали ҳисобланади. Апельсин шарбати дунёда энг оммавий саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган мева шарбати ҳисобланади. 1974 йилдан 2004 йилга қадар дунёда апельсин етиштириш ҳажми икки баравар ошган. Энг кўп апельсин етиштирувчи давлатлар бу - Бразилия - 16,7 (млрд.т), Хитой - 9,1, Ҳиндистон - 8,3, АҚШ - 4,8, Мексика - 4,7, Испания - 3,6, Миср - 3,2, Индонезия - 2,5, Туркия - 1,9, Эрон -1,8, ЖАР - 1,7, Покистон - 1,5, Италия - 1,5.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1f/22472289_126:0:1794:1251_1920x0_80_0_0_c5da7fd9d52d5496d19819968082e904.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мева-сабзавот, ўзбекистон, нарх-наво
жамият, мева-сабзавот, ўзбекистон, нарх-наво
Янги йил арафасида апельсин нархи пасайди
Таҳлилчиларга кўра, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 22 фоизга паст.
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Охирги ҳафтада Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи учдан бир қисмга арзонлашди, бу 2022 йилнинг январь ойи бошидан жорий санасигача бўлган даврда ушбу маҳсулот нархининг энг катта ҳафталик ўзгариши бўлди. Бу ҳақда EastFruit хабар
берди.
Таҳлилчиларга кўра, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 22 фоизга паст.
Маълумотларга кўра, 2022 йил 9 декабрдан 16 декабргача Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархи 21 000 сўмдан 14 000 сўмгача пасайган.
2022 йилнинг катта қисмида Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан анча паст бўлган. Ўтган ҳафтада нархларнинг бундай кескин пасайиши натижасида ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари яна ўтган йилги даражадан сезиларли даражада паст бўлиб чиқди. Бундан ташқари, жорий улгуржи нархлар 2021 йилнинг декабрь ойи охирида қайд этилган даражадан 7 фоизга паст.
Апельсин - цитрус оиласига мансуб мевали дарахт бўлиб у асосан тропик ва субтропик давлатларда ўсади. Дастлаб Хитойда маданийлаштирилган ушбу мева кейинчалик Европа ва бошқа ҳудудларда тарқалган. Апельсин витаминлар ва пектинга бой мева бўлгани учун инсоннинг юрак, ошқозон-ичак, жигар ва қон томирлари учун фойдали ҳисобланади. Апельсин шарбати дунёда энг оммавий саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган мева шарбати ҳисобланади. 1974 йилдан 2004 йилга қадар дунёда апельсин етиштириш ҳажми икки баравар ошган. Энг кўп апельсин етиштирувчи давлатлар бу - Бразилия - 16,7 (млрд.т), Хитой - 9,1, Ҳиндистон - 8,3, АҚШ - 4,8, Мексика - 4,7, Испания - 3,6, Миср - 3,2, Индонезия - 2,5, Туркия - 1,9, Эрон -1,8, ЖАР - 1,7, Покистон - 1,5, Италия - 1,5.