https://sputniknews.uz/20221220/vengriya-30902757.html
Венгрия Еврокомиссияни Россияга қарши санкциялар оқибатларини таҳлил қилишга чақирди
Венгрия Еврокомиссияни Россияга қарши санкциялар оқибатларини таҳлил қилишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия бош вазири маслаҳатчиси энергетика мамлакат учун тақиқланган ҳудуд эканини айтди. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T20:16+0500
2022-12-20T20:16+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
венгрия
европа иттифоқи
санкциялар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16037722_0:267:3087:2003_1920x0_80_0_0_9cc1fafe94903d053ed2e87f46ed8cd9.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Венгрия Европа комиссиясини Россияга қарши санкциялар оқибатларини таҳлил қилишга чақиради. Бу ҳақда Венгрия бош вазири маслаҳатчиси Балаж Орбан маълум қилди.Унинг фикрича, айниқса юзага келаётган энергетика инқирози шароитида санкцияларнинг иттифоқнинг алоҳида аъзоларига таъсирини баҳолаш муҳим.Бош вазир маслаҳатчиси Венгрия унинг иқтисодиётига, айниқса энергетика соҳасига зарар келтирадиган чекловлардан озод қилинишига эришишда давом этишини таъкидлади.“Энергетика – биз учун тақиқланган ҳудуд”, - деди Орбан.Шунингдек, у Венгрияда ўтган ҳафта якунланган Россияга қарши ЕИ санкциялари юзасидан ўтказилган миллий маслаҳатлашувлар якунлари январда маълум қилишиниши қўшимча қилди.Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан ЕИни Россияга қарши энергетика санкцияларини йил охирига қадар бекор қилишга чақирган эди.Ғарб Украинадаги можаро туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди.
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/13/16037722_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_4ffcf24149d334df5d0b729f73c85a0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, венгрия, европа иттифоқи, санкциялар, россия
дунёда, венгрия, европа иттифоқи, санкциялар, россия
Венгрия Еврокомиссияни Россияга қарши санкциялар оқибатларини таҳлил қилишга чақирди
20:16 20.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Венгрия бош вазири маслаҳатчиси энергетика мамлакат учун тақиқланган ҳудуд эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Венгрия Европа комиссиясини Россияга қарши санкциялар оқибатларини таҳлил қилишга чақиради. Бу ҳақда Венгрия бош вазири маслаҳатчиси Балаж Орбан маълум қилди.
“Европа комиссияси санкциялар оқибатларини таҳлил қилиши керак”, - деди Орбан. Унинг сўзларидан EURActiv портали иқтибос келтирди.
Унинг фикрича, айниқса юзага келаётган энергетика инқирози шароитида санкцияларнинг иттифоқнинг алоҳида аъзоларига таъсирини баҳолаш муҳим.
Бош вазир маслаҳатчиси Венгрия унинг иқтисодиётига, айниқса энергетика соҳасига зарар келтирадиган чекловлардан озод қилинишига эришишда давом этишини таъкидлади.
“Энергетика – биз учун тақиқланган ҳудуд”, - деди Орбан.
Шунингдек, у Венгрияда ўтган ҳафта якунланган Россияга қарши ЕИ санкциялари юзасидан ўтказилган миллий маслаҳатлашувлар якунлари январда маълум қилишиниши қўшимча қилди.
Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан ЕИни Россияга қарши энергетика санкцияларини йил охирига қадар бекор қилишга чақирган эди.
Ғарб Украинадаги можаро туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди, бу эса Европа ва Қўшма Штатларда электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келди. Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди.