https://sputniknews.uz/20221220/tatariston-texnoparki-uzauto-trailer-tirkamalar-zavodi-xarid-qiladi-30884414.html
Татаристон технопарки “UzAuto Trailer” тиркамалар заводини харид қилади
Татаристон технопарки “UzAuto Trailer” тиркамалар заводини харид қилади
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа махсус техника ишлаб чиқарувчи йирик корхона 561,1 миллиард сўмга "Химград"га сотилган. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T10:14+0500
2022-12-20T10:14+0500
2022-12-20T10:41+0500
иқтисод
uzauto trailer
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30884261_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_5c6d47d2033476375da5fe592c2cdf99.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. “UzAuto Trailer” устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши Россия (Татаристон)нинг "Химград" технополис саноат паркига 561,1 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.Сотув жараёнида "Mosaic Financial" консалтинг компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант вазифасини бажарган. Халқаро баҳоловчи компания "PricewaterhouseCoopers" корхонани мустақил баҳолаган.“Мажбуриятга эга бўлган таклифларни белгиланган малака мезонларига мувофиқлиги, минтақадаги иш фаолияти, Битимни ёпиш шартлари ва Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқорилиги бўйича энг яхши харид қийматини тақдим этган “Инновационный индустриальный парк-Технопарк в сфере высоких технологий “Технополис “Химград” АЖ халқаро тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилди”, - дейилган хабарда."UzAuto Trailer"нинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошландиМаълумот учун, “Химград” технополис саноат парки – Қозон шаҳрида жойлашган саноат парки. Умумий майдони 131 гектар, бино ва иншоотларнинг лойиҳалаш майдони 500 минг квадрат метрдан ошади. Саноат парки резидентлари паст тоннажли кимё, полимерларни қайта ишлаш, нанотехнологиялар, ресурсларни тежаш ва энергия самарадорлиги, тиббиёт технологиялари билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳисобланади.Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки “Химград” технополиси билан ҳамкорликда ташкил этилган.“UzAuto Trailer” корхонаси 2012 йил 4 июнда Самарқанд вилояти Жомбой туманида ташкил этилган. Корхонада тиркама техникалари ва турли хил юк автомобиллари (шасси) учун осма техникаларини ишлаб чиқарилади. Корхонанинг лойиҳавий қуввати 3 000 донагача: 2 000 дона ярим тиркама ва 1 000 дона осма техника, Иқтисодиётнинг турли тармоғини таъминлаш учун кенг қамровли автомобил техникаларини, шу жумладан самосвал кузови, ярим тиркамалар, контейнер ташувчилар, тентли кузовлар, изотермик ярим тиркамалар ва фургонлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган, устав капитали 156,3 млрд сўмни ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30884261_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_7f16ef115f5c76bd976514550f91c556.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, uzauto trailer
Татаристон технопарки “UzAuto Trailer” тиркамалар заводини харид қилади
10:14 20.12.2022 (янгиланди: 10:41 20.12.2022) Қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа махсус техника ишлаб чиқарувчи йирик корхона 561,1 миллиард сўмга "Химград"га сотилган.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. “UzAuto Trailer” устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши Россия (Татаристон)нинг "Химград" технополис саноат паркига 561,1 млрд сўмга сотиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги
хабар берди. Сотув жараёнида "Mosaic Financial" консалтинг компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант вазифасини бажарган. Халқаро баҳоловчи компания "PricewaterhouseCoopers" корхонани мустақил баҳолаган.
“Мажбуриятга эга бўлган таклифларни белгиланган малака мезонларига мувофиқлиги, минтақадаги иш фаолияти, Битимни ёпиш шартлари ва Корхонанинг баҳоланган қийматидан юқорилиги бўйича энг яхши харид қийматини тақдим этган “Инновационный индустриальный парк-Технопарк в сфере высоких технологий “Технополис “Химград” АЖ халқаро тендер натижалари бўйича ғолиб деб топилди”, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, “Химград” технополис саноат парки – Қозон шаҳрида жойлашган саноат парки. Умумий майдони 131 гектар, бино ва иншоотларнинг лойиҳалаш майдони 500 минг квадрат метрдан ошади. Саноат парки резидентлари паст тоннажли кимё, полимерларни қайта ишлаш, нанотехнологиялар, ресурсларни тежаш ва энергия самарадорлиги, тиббиёт технологиялари билан шуғулланувчи кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳисобланади.
Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки “Химград” технополиси билан ҳамкорликда
ташкил этилган.“UzAuto Trailer” корхонаси 2012 йил 4 июнда Самарқанд вилояти Жомбой туманида ташкил этилган. Корхонада тиркама техникалари ва турли хил юк автомобиллари (шасси) учун осма техникаларини ишлаб чиқарилади. Корхонанинг лойиҳавий қуввати 3 000 донагача: 2 000 дона ярим тиркама ва 1 000 дона осма техника, Иқтисодиётнинг турли тармоғини таъминлаш учун кенг қамровли автомобил техникаларини, шу жумладан самосвал кузови, ярим тиркамалар, контейнер ташувчилар, тентли кузовлар, изотермик ярим тиркамалар ва фургонлар ишлаб чиқариш ўзлаштирилган, устав капитали 156,3 млрд сўмни ташкил этади.