https://sputniknews.uz/20221220/sankt-peterburgda-26-27-dekabrda-mdh-rahbarlarining-norasmiy-sammiti-bolib-otadi-30903903.html
Санкт-Петербургда 26-27 декабрда МДҲ раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади
Санкт-Петербургда 26-27 декабрда МДҲ раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари учрашишади. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T19:47+0500
2022-12-20T19:47+0500
2022-12-20T19:47+0500
россия
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30903632_0:45:1435:852_1920x0_80_0_0_adfdc857e8d249d5cab345ace5e45386.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.“Кейинги ҳафта МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Санкт-Петербургда муҳим норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Россия президентининг таклифига биноан бу учрашув 26-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу бизнинг ҳамкорлигимизга қўшимча туртки беради”, — деди Лебедов.Аввалроқ Россия президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков декабрь охирида Санкт-Петербургда МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитини ўтказиш режалаштирилаётганини маълум қилган эди, бироқ аниқ санага ойдинлик киритмаган эди.Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган эди. Саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашган эди.Унда кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30903632_119:0:1314:896_1920x0_80_0_0_a5a89f5840787bc971a3288a529f8620.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, мдҳ
Санкт-Петербургда 26-27 декабрда МДҲ раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтади
26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари учрашишади.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербургда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади Бу ҳақда МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев маълум қилди.
“Кейинги ҳафта МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Санкт-Петербургда муҳим норасмий учрашуви бўлиб ўтади. Россия президентининг таклифига биноан бу учрашув 26-27 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Умид қиламизки, бу бизнинг ҳамкорлигимизга қўшимча туртки беради”, —
деди Лебедов.
Аввалроқ Россия президентининг халқаро ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков декабрь охирида Санкт-Петербургда МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитини ўтказиш режалаштирилаётганини
маълум қилган эди, бироқ аниқ санага ойдинлик киритмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви
бўлиб ўтган эди. Саммитда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашган эди.
Унда кўп томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинган эди.