https://sputniknews.uz/20221220/putin-va-lukashenko-yagona-mudofaa-maydoni-yaratish-masalasini-muhokama-qildi-30884117.html
Путин ва Лукашенко ягона мудофаа майдони яратиш масаласини муҳокама қилди
Путин ва Лукашенко ягона мудофаа майдони яратиш масаласини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Путин Лукашенко билан умумий мудофаа майдони масаласини муҳокама қилганини айтди. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T10:38+0500
2022-12-20T10:38+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
беларусь
александр лукашенко
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30881009_0:0:3127:1759_1920x0_80_0_0_ae19f655f18f45f5bcbba947a5458836.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин белоруслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан ягона мудофаа маконини яратиш масаласини муҳокама қилганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Лукашенконинг айтишича, Беларусь Россия томонидан берилган “Искандер” ва С-400 мажмуаларини навбатчиликка қўйган. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Беларусда собиқ Совет Иттифоқи давридан “махсус ўқ-дориларни ташишга қодир бўлган самолётлар қолган”, ҳозирда Россия иштирокида учувчилар тайёрланмоқда.Россия раҳбарининг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий тайёргарлик соҳасидаги ҳамкорликнинг бу шакли “уларнинг ихтироси эмас”.Август ойида Александр Лукашенко Беларуснинг “Су” тоифасидаги самолётлари ядровий қурол ташиш учун мослаштирилганини айтганди.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30881009_111:0:2842:2048_1920x0_80_0_0_b4fcf5e0a755736bca32a00d1087f197.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, беларусь, александр лукашенко, владимир путин, россия
дунёда, беларусь, александр лукашенко, владимир путин, россия
Путин ва Лукашенко ягона мудофаа майдони яратиш масаласини муҳокама қилди
10:38 20.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Путин Лукашенко билан умумий мудофаа майдони масаласини муҳокама қилганини айтди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин белоруслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан ягона мудофаа маконини яратиш масаласини муҳокама қилганини айтди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
“Албатта, бугунги музокаралар чоғида ягона мудофаа маконини шакллантириш, Иттифоқ давлати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, 1 январдан Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотида раислик Беларусга ўтишини инобатга олиб, КХШТ доирасидаги ҳамкорлик масалаларини атрофлича муҳокама қилдик”, - деди Путин музокаралар якуни бўйича.
Лукашенконинг айтишича, Беларусь Россия томонидан берилган “Искандер” ва С-400 мажмуаларини навбатчиликка қўйган. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Беларусда собиқ Совет Иттифоқи давридан “махсус ўқ-дориларни ташишга қодир бўлган самолётлар қолган”, ҳозирда Россия иштирокида учувчилар тайёрланмоқда.
Россия раҳбарининг таъкидлашича, мамлакатлар ўртасидаги ҳарбий тайёргарлик соҳасидаги ҳамкорликнинг бу шакли “уларнинг ихтироси эмас”.
“Масалан, Қўшма Штатлар НАТО блокидаги иттифоқчилари билан ўнлаб йиллар давомида шундай фаолият олиб бормоқда”, - дейди Путин.
Август ойида Александр Лукашенко Беларуснинг “Су” тоифасидаги самолётлари ядровий қурол ташиш учун мослаштирилганини айтганди.