Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги корхоналар энг тез кўпаймоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг ўтган даврида Россия капитали иштирокида мингга яқин корхона иш бошлаган.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони энг тез ўсиб бормоқда. Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, шу йилнинг ўтган 11 ойида Россия капитали иштирокида 942 та янги ташкил этилган.
Таъкидланишича, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 389 тага ошиб, 15 497 тага етган.
2022 йил 1 декабрь ҳолатига хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар сони бўйича якка пешқадам Россиядан кейинги ўринларни Туркия (331 та), Хитой (245 та) ва Қозоғистон (174 та) эгаллаган.
Хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар бўйича қолган давлатлар улуши:
Корея – 79 та;
Тожикистон – 62 та;
Қирғиз Р. – 56 та;
АҚШ – 40 та;
Германия – 37 та;
Озарбайжон – 34 та;
Туркманистон – 24 та;
бошқалар – 653 та.
Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
Россия – 3 055 та;
Туркия – 2 171 та;
Хитой – 2 115 та;
Қозоғистон – 1 235 та;
Корея – 919 та.
Янгиликлар лентаси
0