https://sputniknews.uz/20221220/mirziyoev-parlamentga-murojaatida-qoraqalpogiston-voqealariga-toxtaldi-30888183.html
Мирзиёев парламентга мурожаатида Қорақалпоғистон воқеаларига тўхталди
Мирзиёев парламентга мурожаатида Қорақалпоғистон воқеаларига тўхталди
Sputnik Ўзбекистон
Президент халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можаролар ортиб бораётганидан хавотир билдирди. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T11:29+0500
2022-12-20T11:29+0500
2022-12-20T11:29+0500
жамият
шавкат мирзиёев
президентнинг парламентга мурожаатномаси
қорақалпоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30887927_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_65dac64930e7cbd3b1f9e5d9d5101a0b.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этиш асосий мақсадлардан биридир. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаати чоғида Қорақалпоғистон воқеаларига тўхталиб, айтиб ўтди.У сўзида давом этиб, халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солаётганини урғулади.У “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши”, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келганини ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишини таъкидлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30887927_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_1180c436dbaf67f0c0d6736be6da66c1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, президентнинг парламентга мурожаатномаси, қорақалпоғистон
жамият, шавкат мирзиёев, президентнинг парламентга мурожаатномаси, қорақалпоғистон
Мирзиёев парламентга мурожаатида Қорақалпоғистон воқеаларига тўхталди
Президент халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можаролар ортиб бораётганидан хавотир билдирди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этиш асосий мақсадлардан биридир. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаати чоғида Қорақалпоғистон воқеаларига тўхталиб, айтиб ўтди.
“Ҳаммамиз кўриб-билиб турибмиз – бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Ер юзидаги иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда”, - дейди Шавкат Мирзиёев.
У сўзида давом этиб, халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солаётганини урғулади.
“Афсуски, бундай хавф-хатарлар бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди”, - деяди президент.
У “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши”, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келганини ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишини таъкидлади.
“Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир. Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир”, - дейди Ўзбекистон раҳбари.