Картошка импорти ошди

© Sputnik / Artur Lebedev / Медиабанкка ўтишКартошка, архивное фото
Картошка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,5 минг тоннага ошган.
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 73,4 миллион долларга тенг бўлган 478,3 минг тонна картошка импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

“Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,5 минг тоннага ошган”, - дейилади хабарда.

2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
Покистон – 259,1 минг тонна;
Қозоғистон – 155,1 минг тонна;
Қирғизистон – 30 минг тонна;
Россия – 15 минг тонна;
Нидерландия – 6,4 минг тонна;
Эрон – 5,6 минг тонна.
2022 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 2,6 млн. тонна картошка етиштирилган.
Янгиликлар лентаси
0