https://sputniknews.uz/20221220/ekin-uruglarini-sertifikatlash-reglamenti-tasdiqlandi-30883526.html
Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди
Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Сертификатлаш учун уруғлар туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваридан 20 бараваригача йиғим ундирилади. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T09:50+0500
2022-12-20T09:50+0500
2022-12-20T09:50+0500
жамият
сертификат
қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23764614_0:222:2853:1827_1920x0_80_0_0_643060db83b6ac1f4f8c5198c2fa1029.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди.Регламентга мувофиқ, уруғларни сертификатлаш учун давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали, шунингдек Ўзагросаноатинспекцияга ариза берилади.Сертификатлаш учун уруғлар туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваридан 20 бараваригача (2,1 млн сўмдан 6 млн сўмгача) йиғим ундирилади.Ўзагросаноатинспекция синов баённомаси ва таҳлил натижалари ҳамда ҳужжатларни кўриб чиққанидан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификати беради ёки рад этади.Бундан ташқари қарор билан қуйидаги тартиблар тасдиқланди:- уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;- донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;- уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23764614_61:0:2792:2048_1920x0_80_0_0_d3d8a97a9e1f8158d75a77f9345cfc5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, сертификат, қарор
жамият, сертификат, қарор
Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди
Сертификатлаш учун уруғлар туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваридан 20 бараваригача йиғим ундирилади.
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Экин уруғларини сертификатлаш регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар
берди.
Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш регламенти тасдиқланди.
Регламентга мувофиқ, уруғларни сертификатлаш учун давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали, шунингдек Ўзагросаноатинспекцияга ариза берилади.
Сертификатлаш учун уруғлар туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваридан 20 бараваригача (2,1 млн сўмдан 6 млн сўмгача) йиғим ундирилади.
Ўзагросаноатинспекция синов баённомаси ва таҳлил натижалари ҳамда ҳужжатларни кўриб чиққанидан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификати беради ёки рад этади.
“Сертификат бериш муддати барча ҳужжатлар тақдим қилинган ва синов натижалари якунланганидан сўнг 3 иш кунидан ошмаслиги керак”,- дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари қарор билан қуйидаги тартиблар тасдиқланди:
- уруғлик пахта чигитини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;
- донли экинлар уруғларини услубий таҳлил қилиш ва тупроқда нав тозалигини баҳолаш;
- уруғлар, дуккакли, мойли экинлар ва бошқа дон экинларини қайта ишлашни сертификатлаш.