“Бу тубсиз жарлик”. НАТО Украинада қандай муаммога дуч келди

© © AP Photo / LibkosУкраинские военные ведут огонь
Украинские военные ведут огонь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб қуроллари чексиз оқимлар билан Украинага деярли тўққиз ойдан буён етказиб берилмоқда. НАТО мамлакатлари кўп ва яна кўп ҳарбий “темир-терсак” жўнатяпти. Бироқ Европа ва АҚШда ёрдам беришнинг самараси ҳақида шубҳалар кўпайди
НАТО Украинага қуроллар етказиб бериш борасида янада кўпроқ муаммоларга дуч келмоқда. Киевни қуролларга тўлдириб юборган Ғарбнинг кўплаб мамлакатлари артиллерия қурол-яроғи тақчиллигига юз тутмоқда. Бўлажак “снаряд очарчилиги” ҳақида батафсил – РИА Новостида.
Тақчил материал
Ғарб қуроллари чексиз оқимлар билан Украинага деярли тўққиз ойдан буён етказиб берилмоқда. НАТО мамлакатлари кўп ва яна кўп ҳарбий “темир-терсак” жўнатяпти. Бироқ Европа ва АҚШда ёрдам беришнинг самараси ҳақида шубҳалар кўпайди.
Бирлашган ҳаво кучларига пул тикиш ҳақида қўрқинчли ҳазил: Брюссель ва Пентагон, маълум бўлишича, артиллерия ва бронетехникадан фойдаланилган ёпирилма ҳужумни режалаштирмаган.
Сиёсатчилар ва ҳарбийларни Украина томонининг қуроллардан жуда кўп фойдаланишлари хавотирга солган. Ғарб таъминотининг катта қисми- бу НАТОда энг кенг тарқалган 155 миллиметрлик калибрли артиллериядир. Киев юзлаб Американинг шатакка олинадиган М777 гаубицалари, Франциянинг САУ Caesar, Германиянинг PzH 2000 ўзиюрарлари, Швециянинг Archer тизимларини қабул қилиб олган. Буларнинг барчасидан фронтда фаол фойдаланишмоқда. Бу эса техникани чарчатишга олиб келади, қолаверса, мунтазам ва узилмас снарядлар етказиб беришини талаб қилади. Бироқ НАТО захираси чексиз эмас.
Биринчилардан бўлиб немислар хавотир билдиришди. Die Welt газетаси стволь артиллерия учун снардялар энг кўпи билан бир неча кун мунтазам ҳарбий ҳаракатларга етишини ҳисоблаб чиқди. Йўқотишларнинг ўрнини тезда тўлдириш имконсиз: мудофаа саноати 155 миллиметрлик ўқ-дориларнинг оммавий ишлаб чиқарилишига мўлжалланмаган.
© © РИА Новости / Михаил ВоскресенскийГильзы от снарядов в разрушенном укрепрайоне украинских силовиков на окраине города Дебальцево
Гильзы от снарядов в разрушенном укрепрайоне украинских силовиков на окраине города Дебальцево - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Гильзы от снарядов в разрушенном укрепрайоне украинских силовиков на окраине города Дебальцево
Вазият хомашё етишмаслиги билан янада кўчаймоқда. Германия ишлаб чиқариш учун зарур бўлган пахта линтини Хитойдан олади. Хитой эса номаълум сабабларга кўра, навбатдаги партияни етказиб беришни тўхтатиб қўйди. Бундан ташқари, бундесвер сўнгги ойларда ушбу материалга буюртмалар бажариш уч бароварга ошганини тан олди.
Муаммони ҳал қилишга воситалар етишмаслиги ҳам ҳалал бермоқда. Декабрь ойида Германия молия вазири Кристиан Линднер мудофаа вазири Кристина Ламбрехтнинг ўқ-дорилар учун пул ажратиш ҳақидаги сўровига рад жавобини берди. Расмий сабаб – “мураккаб бюрократик жараёнлар”.
Ишлаб чиқаришни кўпайтириш
Америкаликлар Киевга 155 ммлик снарядлардан миллионда ортиқ етказиб берган. Пенгатоннинг армия омборлари сезиларли даражада камайиб қолган. Натижада Киевга М777 гаубицалари учун атиги 21 мингта ўқ-дори жўнатишди холос, гарчи ёз фаслида 75 мингдан 120 мингтагача жўнатишган бўлишсада.
“Байден маъмурияти ҳаракатлари миллий хавфсизликнинг икки жиддий муаммоларини юзага чиқарди: ўқ-дориларнинг етарли даражада эмаслиги ва муҳим маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг тез ўсиши туфайли ҳарбий-саноат комплекси дуч келган қийинчиликлар, - ёзмоқда Американинг The National Interest.-Афсуски, соҳа ўн йиллаб етарли даражада молиялаштирилмаган. Ва бу тақчилликка олиб келди”.
Аввалроқ, The Wall Street Journal газетаси УҚК учун Жанубий Кореядан – қарийб 100 мингта снарядлар сотиб олинишини айтган эди. Вашингтонда бу вақтинчалик вариант эканлигини яхши тушунишади: Шимолий Кореядан келаётган артиллерия таҳдидини бартараф этиш учун Сеулнинг ўзига ўқ-дорилар керак.
АҚШ вазиятни тезда ўнглашга ҳаракат қилмоқда. Яқинда Пентагон 155 миллиметрлик калибрларга иккита давлат буюртмаси берди. Янги ишлаб чиқариш линиялари Техас ва Охайода очилади.
© © Фото : U.S. Army photo by Sgt. 1st Class Mikki L. SprenkleФранцузская самоходная артиллерийская установка Caesar
Французская самоходная артиллерийская установка Caesar - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Французская самоходная артиллерийская установка Caesar
Америка армиясига баҳорга келиб бир ойга 20 мингта, 2025 йилга- 40 минггача снаряд етказиб берилишини ваъда қилишмоқда. Кунига ўн мингталаб НАТО снарядларидан фойдаланадиган УҚК га бу қанчалик ёрдам бериши номаълум. Россия артиллерияси ҳарбий туташув линияларида ўртача уч баробар камроқ ишлатади.
Ёндашувларни қайта қўриб чиқиш
Захираларнинг тугаб бораётгани ҳақида Франция, Италия, Буюк Британияда ҳам маълум қилинди. Қолаверса, The Guardian газетаси маълумотларига кўра, тез кунларда Киевга юз минглаб артиллерия ўқ-дориларини 250 миллион фунтлик шартномага мувофиқ етказиб беради.
Шунингдек, ракета тизимлари ва зенит қуроллари жўнатилади. Бир вақтнинг ўзида бош вазир Риши Сунак амалдорларга Украина можаросининг жараёнлари ва унда Британиянинг ёрдаминги баҳолаш вазифасини юклади. Бошқача айтганда, УҚК учун кетган маблаҳларни назорат қилишга киришган.
“Умумий тренд ўзгариб бормоқда, чунки бошқа қуроллар таъминоти ҳам чексиз эмас, - МГИМОнинг ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори Алексей Подберезкин. – Битта снард минг доллар туради. Ва улар ишлаб чиқаришга қараганда тез тугайи. Айтайлик артиллерия дивизиони учун қуроллар икки – уч ҳафтагача етиши мумкин. Уларнинг ишлаб чиқаришнинг ўртача цикли эса- таҳминан бир йил”.
НАТО даги тақчиллик шароитида 155 миллиметрлик гаубицалар ўрнига 105 миллиметрликларини юборишга қарор қилинди. 1950 йилларда ишлаб чиқарилган ушбу енгил қуроллар замонавий пушкалардан ортда қолади. Узоқлиги- 10 километрдан кўп эмас. Бу шуни англатадики, Украина Қуролли Кучларининг артиллерия экипажлари тўқнашув чизиғига - зич жавоб ўқлари остида жуда яқинлашиши керак.
© © Официальный Telegram-канал Народной милиции ЛНРПодразделениями НМ ЛНР в ходе боевых действий добыта в качестве трофея первая артиллерийская установка М777. Кадр видео
Подразделениями НМ ЛНР в ходе боевых действий добыта в качестве трофея первая артиллерийская установка М777. Кадр видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Подразделениями НМ ЛНР в ходе боевых действий добыта в качестве трофея первая артиллерийская установка М777. Кадр видео
Албатта, таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, агар НАТО чиндан ҳам ўз мудофааси ҳақида қайғурса, ўқ-дорилар борасида муаммолар бўлмайди. Аммо бунинг учун кўп вақт керак бўлади.
Янгиликлар лентаси
0