Беларусь фронти: Путин Минскда – Ғарб хавотирда

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина в Белоруссию
Рабочий визит президента РФ В. Путина в Белоруссию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Минскда “юзма-юз” форматда Беларусь ва Россия президентлари Александр Лукашенко ва Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Россиянинг махсус операцияси фонида мулоқот учун асосий мавзу – хавфсизлик. Икки мамлакат куч тузилмалари ва мудофаа саноати корхоналари анчадан буён биргаликда ҳамкорлик қилиб келишмоқда.
Владимир Путиннинг 19 декабрь куни Минскка ташрифи иттифоқдошлар учун ниҳоятда қизиқ, Россия душманлари учун эса қўрқинчли кўринади.
Бугун Беларусь Қуролли Кучлари давлат раҳбари ташаббуси билан ўтказилган жанговар шайликни тўсатдан текшириш доирасида барча тадбирларни якунлади. Ўтган жума куни Беларусь раҳбари республика атрофидаги вазият “оғирлашганини” таъкидлаган эди.
Аввалроқ Беларусь ҳудудида Беларусь Республикаси ва Россия Федерацияси қўшинларининг катта гуруҳи жойлаштирилган эди.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Минскка ташриф буюрди. Куни кеча махсус ҳарбий операция зонасида олдинги позицияларни назорат қилди, асосий оператив йўналишлар қўмондонлари билан мулоқот қилди.
Американинг The Hill нашри ёзишига кўра: “Беларусь президенти Александр Лукашенко шу ҳафта Россия президенти Владимир Путин билан бўладиган учрашув олдидан Беларусь Украина билан урушга киришиши эҳтимоли юзасидан қўрқувлар кучайиб бораётган бир шароитда ўзини таҳдидли тутмоқда”.
Украина Қуролли Кучлари қўшма кучлари қўмондони Сергей Наев 18 декабрь куни президентлар Александр Лукашенко ва Владимир Путиннинг учрашуви чоғида Беларусь Республикаси Қуролли Кучларини Украинага қарши операцияга кенгроқ жалб қилиш масалаларини ҳал этишни прогноз қилди. Наев ердаги операциялар бўлишининг эҳтимолини юқри баҳоламоқда.
Украина президенти маслаҳатчиси Михаил Подоляк ғарблик иттифоқдошларни Россиянинг янги ҳужумлари таҳдидига жиддий муносабатда бўлишга чақирди.
Бошқа томондан Украинанинг ҳарбий разведкаси Россия Қуролли Кучларининг “Беларусь фронти”ни очишга тайёргарлигини “қўрмай қолди”. УҚК бош штабини Россиянинг Донецк, Сватовск, Лиманск ва Купянск йўналишларидаги ҳужумларидан хавотирда.
Бир вақтнинг ўзида Украина мудофаа вазири “Россия устидан қозонилган ғалаба”ни элликта ҳамкор билан баҳам кўришга тайёрлигини эълон қилаётганда, Польша ими-жимида ғарбий Украинани эгаллаб олишни режалаштирмоқда.
Воқеалар ва фикрларнинг бундай хилма-хиллиги коллектив Ғарбни саросимага солган.
The New York Times шундай хулоса қилмоқда: Владимир Путиннинг Россия Мудофаа вазирлиги раҳбарияти билан яқинда ўтказган учрашуви йирик ҳужумга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради.
Кўрамиз, шамол қайси томондан эсар экан. Олдиндан айтиб бўлмас муқаррарлик ҳам қурол ҳисобланади.
Мағлубият – НАТОнинг иккинчи исми
Беларусь армияси махсус операцияга киритилади ёки йўқ- бу мунозара учун мавзу. Бироқ Минск ва Москва тенг даражада Киев режимининг ликвидациясидан манфаатдор.
Ғарб улар учун умумий қисмат- демонтажни тайёрлаб қўйган. Вайронкорлик инструменти сифатида нацист Украина бўлиши керак эди.
Украинада ҳарбий ҳаракатлар театрида АҚШ ва НАТО билан урушда Беларусь ва Россия аллақачон ўзининг келажагини белгилаб олган. Ва у ғарбнинг Киевга қуроллар етказиб бериши, Оқ уйнинг Черноморск ва Болтиқ минтақасидаги қилмишларига боғлиқ эмас.
Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Вербок Украинада отишмалар тугашига яна қарши чиқсин. Ғарбнинг Украинага ҳарбий ёрдами ҳозирча миллиард долларларга баҳоланмоқда. УҚК деярли вайрон бўлган ва тубсизликка қараб кетмоқда.
The American Conservativeнинг ёзишича, Ғарб ўз арсеналларини тугатиб бўлган, ва Украина ҳақида ҳақиқатларни бошқа айта олмайди.
Еврокомиссия маълумотларига кўра, тўққиз ой ичида 100 мингдан ортиқ украин аскари ҳалок бўлган. Россия Қуролли Кучларининг юқори аниқликдаги зарблари сабаб УҚК энерготизими, алоқа ва логистика бузилмоқда. Буларнинг барчаси бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Бироқ Украина фожиасини (бошқа мамлакатларда бўлгани каби) АҚШ ва НАТОнинг йиртқичларча аралашуви ҳал қилиб берди.
Американинг Виржиния штати собиқ сенатори ва АҚШ армияси полковниги Ричард Блэк 17 декабрь куни: “Ҳалоқ бўлган украинлар сони фақат шокка туширади. Уруш қўлдан бой берилган. Армия коллапсидан сўнг нима бўлади? Ғарбнинг осон ғалабасини ваъда қилган ташқи сиёсат элитаси энди кутилмаган фалокатни оқлаш учун ядровий қуролларга эътибор қаратмоқда”, деб ёзди.
Киев режимини ҳарбий ёрдам билан қўллаб-қувватлаш энди АҚШ хавфсизлигига ҳам таҳдид қилади.
Рим папаси Франциск Украина можаросини “дунё уруши” деб ошкора айтмоқда. Инқирозларнинг охири кўринмайди ва Киев режимининг ҳатти-ҳаракатлари Ғарбнинг ғазабини келтирмоқда.
АҚШ Конгресси томонидан Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш секинлашмоқда. Аввалроқ, республикачилар етакчиси Кевин Маккарти Украина энди “топ-тоза” чек олмайди деб айтган эди. Европага ҳам Украинани қўллаб-қувватлаш оғир бўлиб бормоқда. Максимум дастур- Киев режимига қишдан чиқиб олиш учун имконият бериш.
Украина Қуролли Кучларининг Россия ҳудудига зарбалари – Киевнинг тубсизликдан чиқиш учун аламзада ҳаракатлари, Москванинг фавқулодда муносабати ва АҚШ ҳамда НАТОнинг Россияга тўғридан-тўғри қаршиликка бориши учун провокация ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0