Барча “заправка”ларда электромобилларни қувватлантириш станциялари ташкил қилинади

© Sputnik / Евгений БиятовЗарядная станция электротранспорта на площадке Восточного экономического форума во Владивостоке.
Зарядная станция электротранспорта на площадке Восточного экономического форума во Владивостоке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
2024 йил якунигача республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2 500 тага етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. “Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талаби белгиланади.
2024 йил якунигача республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2 500 тага етказиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Бунда:
2023 йил давомида электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанцияларга туташ ҳудудлардан 1500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш учун ер участкалари аукционга чиқарилиши;
халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларига туташ ҳудудларда жойлашган электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари ва нимстанциялари яқинида камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станциялари барпо этилиши;
2023–2024 йилларда камида 500 та электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ер участкалари “K–SAVDO” ААТ орқали аукцион савдоларига чиқарилиши назарда тутилади.
2023 йил 1 январдан:
тадбиркорларга электромобилларни қувватлантириш станциялари орқали электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортларни қувватлантириш мақсадида электр энергиясини сотиш (реализация қилиш) ҳуқуқи берилади;
транспортларни қувватлантириш хизматининг тарифи (нархи), электр энергиясининг тасдиқланган тарифидан қатъи назар тадбиркорлар томонидан мустақил белгиланади.
2023 йил 1 декабргача фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станцияси ўрнатилади.
2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача:
- электромобилларни қувватлантириш станциялари ҳамда улар ўрнатилган автомобиль тўхташ жойлари жойлашган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан, шунингдек, электромобилларни қувватлантириш станциялари юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан;
- асосий фаолият тури транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатиш бўлган тадбиркорлик субъектлари фойда солиғидан;
- транспортларни қувватлантириш хизматини кўрсатишдан олинган даромад айланмадан олинадиган солиқдан;
- хориждан олиб келинадиган электромобилларни қувватлантириш станциялари, уларнинг компонентлари ва сервис инфратузилмаси учун технологик асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади.
Аввалроқ, электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилиши ҳақида хабар берилганди.
Янгиликлар лентаси
0