Тошкентнинг икки туманида бир кун сув бўлмайди

© pexels.com/Nithin PAКрупным планом фото капли воды
Крупным планом фото капли воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Сувсиз қолган ҳудудларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Тошкентнинг икки туманида эртага, 20 декабрь куни Тошкентнинг икки туманида сув таъминоти узилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ матбуот хизмати хабар берди.
Сергели туман Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер устки метро йўли қурилиш ишлари муносабати билан Д-1000 мм бўлган ичимлик сув тармоғини кўчириб ўтказилган қисмини қайта улаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабдан 20 декабрь соат 9:00 дан 21 декабрь соат 9:00 гача қуйидаги манзиллар вақтинча сувсиз қолади:
Сергели тумани бўйича: “Қорасув”, “Тараққиёт”, “Хонабод”, “Қушбеги”, “Хонабодтепа”, “Қурувчилар”, “Дарё бўйи”, “Файзли”, “Жалоир”, “Қипчоқ”, “Суғдиёна”, “Ўзгариш”, “Ҳабибий”, “Темир йўлчи”, “Шукур Бурхонов”, “Янги Сергели”, “Тинчлик”, “Гулистон”, “Бобур”, “Иттифоқ”, “Нилуфар”, “Ҳумо” маҳаллалари, 1-сектор штаби, қабристон, масжид, асфальт завод ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқарувчи корхоналар, 8-қозонхона (ТЦ-8), ТБК насос станцияси, ёнғинга қарши кураш бўлими, “Рерsi” заводи, “Пахта тола” заводи, ғишт заводи, божхона омбори, 25-сонли ўрта мактаб.
Янгиҳаёт тумани бўйича: “Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор”, “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Чароғон”, “Тошкент” маҳаллалари, 1-сонли туғуруқ комплекси, 37-сонли поликлиника, тери таносил шифохонаси (КВД), ўликхона, Янгиҳаёт ҳокимияти, “Дока хлеб”, металл заводи, 12-автобус парки, “Green park”, “Эврика” хусусий боғчаси.
Қайд этилишича, сувсиз қолган ҳудудларга ичимлик суви махсус техникаларда етказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0