“Тошкент қувончлари” халқаро болалар расмлари биенналеси бошланди -фото

© SputnikVIII международный биеннале детского рисунка "Радости Ташкента"
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Ҳар 2 йилда “Тошкент қувончлари” халқаро болалар расмлари биенналесини ўтказиб борилади. Ғолиблари Гран – при, 7 та олтин, 7 та кумуш, 7 та бронза медаллари тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. “Тошкент қувончлари” IX халқаро болалар расмлари биенналесининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Тадбир Ўзбекистон Бадиий академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа бир қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилди.
© Sputnik
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
1/7
© Sputnik
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
2/7
© Sputnik
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
3/7
© Sputnik
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
4/7
© Sputnik
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
5/7
© Sputnik
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
6/7
© Sputnik
VIII международный биеннале детского рисунка Радости Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
7/7
1/7
2/7
3/7
4/7
5/7
6/7
7/7
Халқаро танловни ўтказишдан мақсад – болаларнинг тасвирий санъатга бўлган қизиқишини орттириш, улар орасидан янги иқтидорларни излаб топиш ва рағбатлантириш, Ўзбекистон болаларини дунёдаги тенгдошлари ижоди билан яқиндан таништириш,ижодий мулоқотини йўлга қўйиш, уларнинг дўстлигини янада мустаҳкамлаш, қолаверса, жаҳон санъати ва маданиятига бўлган эътиборни оширишдир.
Қолаверса, биеннале мактабгача ёшдаги, мактаб ёшидаги болаларнинг интеллектуал ўсишини рағбатлантириш,тасаввурини янада кенгайтиришга хизмат қилади.
“Биз ҳар 2 йилда “Тошкент қувончлари” халқаро болалар расмлари биенналесини ўтказиб борамиз. Ижодкор болаларнинг атроф-муҳитга ва жамиятга нисбатан баҳоси, муносабати беғубор бўлади. Мен кўргазмадаги расмларни кўриб чуқур ҳаяжондаман”, - деди Ўзбекистон халқ рассоми, Бадиий академия раиси Акмал Нур Sputnik мухбири билан суҳбатда.
© SputnikАкмал Нур
Акмал Нур - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Акмал Нур
Биеннале ғолиблари Гран – при, 7 та олтин, 7 та кумуш, 7 та бронза медаллари ва 30 дона эсдалик тангалари ва барча иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланишади.
“Халқаро тадбирнинг кўлами йилдан йилга ортиб бормоқда. Истеъдодли болаларнинг кичик ёшдан тасвирий санъатга меҳр қўйиши ва ранглар орқали дунёни тасаввур қилиши бу жуда қувонарли. “Тошкент қувончлари” ана шундай истеъдодларни кашф этишда бизга ёрдам беради”, - деди Акмал Нур.
“Мен бу танловда биринчи бор қатнашмоқдаман. Чизган расмим орқали космосни тасвирлашга ҳаракат қилдим. 6 ёшимдан расмга чизишга ва мусиқага қизиқаман. Бу танловда биринчи ўринни олишни хоҳлайман”, - деди 10 ёшли иштирокчи Эъзоза Шоюнусова.
© SputnikЭъзоза Шоюнусова
Эъзоза Шоюнусова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Эъзоза Шоюнусова
IХ “Тошкент қувончлари”да бу йил 20 га яқин чет давлатлар болалари ижодий ишлари иштирок этмоқда.
Биеннале 23 декабрда якунланади ва ғолиблар Ўзбекистон Бадиий академиясида эълон қилинади.
Янгиликлар лентаси
0