https://sputniknews.uz/20221219/toqaev-davlat-tashrifi-bilan-ozbekistonga-keladi-30871564.html
Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
Sputnik Ўзбекистон
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T17:05+0500
2022-12-19T17:05+0500
2022-12-19T17:11+0500
сиёсат
қасим-жомарт тоқаев
ўзбекистон
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29533070_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_0262ecfbae37050f7bbaa84763b12df2.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фаол ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш каби асосий масалалар ўрин олган.Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.Учрашувлар якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ декабрда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани хабар қилинган эди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29533070_91:0:1227:852_1920x0_80_0_0_d2f5a7eb971c867174f395fada59ff74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қасим-жомарт тоқаев, ўзбекистон, қозоғистон
сиёсат, қасим-жомарт тоқаев, ўзбекистон, қозоғистон
Тоқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
17:05 19.12.2022 (янгиланди: 17:11 19.12.2022) Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабарига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси бўйича ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш, фаол ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш каби асосий масалалар ўрин олган.
Давлат раҳбарлари бир қатор йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб бериши режалаштирилмоқда.
Учрашувлар якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ декабрда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани
хабар қилинган эди.