https://sputniknews.uz/20221219/rossiya-tiv-gaz-uchun-yuqori-narx-belgilashning-oqibatlaridan-ogohlantirdi-30867647.html
Россия ТИВ газ учун юқори нарх белгилашнинг оқибатларидан огоҳлантирди
Россия ТИВ газ учун юқори нарх белгилашнинг оқибатларидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик дипломат ЕИнинг газ учун юқори нарх белгилаш ғояси бозорнинг инқирозга юз тутишига олиб келишини айтди. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T16:57+0500
2022-12-19T16:57+0500
2023-04-05T18:42+0500
европа иттифоқи
газ
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/18/30228836_0:273:2668:1774_1920x0_80_0_0_04d4f954787c361f946376efa0afe62c.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Европа Иттифоқининг газ учун юқори нарх белгилаш бўйича ташаббуси бозор қонунчилигига зид ва уларнинг инқирозига олиб келади, деди Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Юрий Сентюрин РИА Новости агентлигига.Унинг сўзларига кўра, бундай ташаббуслар бозорни беқарорлаштиради, мавҳумлик даражасини ошириб юборади.Бугун Европа Иттифоқи давлатлари энергетика вазирлари табиий газ учун юқори нарх белгилаш масаласини муҳокама қилиши кутиляпти.Ноябрь ойида Европа комиссияси газ нархидаги кучли ўсишни ушлаб туриш учун бозорни бошқаришнинг вақтинчалик механизмини ишлаб чиқди. Механизм ишга туширилганда бир МВт соат газ нархи 275 евродан юқори бўлганда транзакциялар амалга оширилмайди.Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг Россия энергия ресурслари нархини чеклаш ғоясини изоҳлар экан, агар бу ўз манфаатларига зид бўлса, Москва хорижга ҳеч нарса етказиб бермаслигини айтди.Маълумот ўрнида, 5 декабрь куни Россия нефтини Европа Иттифоқига денгиз орқали етказиб беришга эмбарго кучга кирди. Европа Иттифоқи давлатлари 2 декабрда, шунингдек, денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг баррелига созланиши мумкин бўлган юқори нархни ҳам келишиб олдилар. Худди шундай қарор G7 давлатлари ва Австралия томонидан ҳам қабул қилинди.Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, ўз навбатида, нефть нархининг юқори чегарасини жорий қилишни тақиқлаш механизмлари ишлаб чиқилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москва керак бўлса, ишлаб чиқаришни қисқартиришга тайёр. Вазирнинг қўшимча қилишича, Ғарб ўз чекловлари билан бозор механизмларига аралашмоқда, Москва эса фақат бозор шартларида ишлашга тайёр бўлган истеъмолчиларга нефть етказиб беришга тайёр.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/18/30228836_0:23:2668:2024_1920x0_80_0_0_40de66392d4a17128e18aefb432b9312.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
европа иттифоқи, газ, россия
европа иттифоқи, газ, россия
Россия ТИВ газ учун юқори нарх белгилашнинг оқибатларидан огоҳлантирди
16:57 19.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Россиялик дипломат ЕИнинг газ учун юқори нарх белгилаш ғояси бозорнинг инқирозга юз тутишига олиб келишини айтди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Европа Иттифоқининг газ учун юқори нарх белгилаш бўйича ташаббуси бозор қонунчилигига зид ва уларнинг инқирозига олиб келади, деди Россия ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Юрий Сентюрин РИА Новости
агентлигига.
“Бу борада турли ақлбовар қилмас ғоялар бўлиши мумкин, булар, албатта, бозорга оид деб таснифланмайдиган чора-тадбирлардир. Булар бозорга қарши воситалардир. Менимча, буларнинг барчаси бозорларнинг таназзулга учраши каби нохуш оқибатларга олиб келади. Халқаро ҳуқуқни рад этиш, бузишдир”, - дейди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, бундай ташаббуслар бозорни беқарорлаштиради, мавҳумлик даражасини ошириб юборади.
Бугун Европа Иттифоқи давлатлари энергетика вазирлари табиий газ учун юқори нарх белгилаш масаласини муҳокама қилиши кутиляпти.
Ноябрь ойида Европа комиссияси газ нархидаги кучли ўсишни ушлаб туриш учун бозорни бошқаришнинг вақтинчалик механизмини ишлаб чиқди. Механизм ишга туширилганда бир МВт соат газ нархи 275 евродан юқори бўлганда транзакциялар амалга оширилмайди.
Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг Россия энергия ресурслари нархини чеклаш ғоясини изоҳлар экан, агар бу ўз манфаатларига зид бўлса, Москва хорижга ҳеч нарса етказиб бермаслигини айтди.
Маълумот ўрнида, 5 декабрь куни Россия нефтини Европа Иттифоқига денгиз орқали етказиб беришга эмбарго
кучга кирди. Европа Иттифоқи давлатлари 2 декабрда, шунингдек, денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг баррелига созланиши мумкин бўлган юқори нархни ҳам келишиб олдилар. Худди шундай қарор G7 давлатлари ва Австралия томонидан ҳам қабул қилинди.
Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, ўз навбатида, нефть нархининг юқори чегарасини жорий қилишни тақиқлаш механизмлари ишлаб чиқилишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Москва керак бўлса, ишлаб чиқаришни қисқартиришга тайёр. Вазирнинг қўшимча қилишича, Ғарб ўз чекловлари билан бозор механизмларига аралашмоқда, Москва эса фақат бозор шартларида ишлашга тайёр бўлган истеъмолчиларга нефть етказиб беришга тайёр.