Ўзбекистонликлар 11 ойда электромобиль харидига қанча сарфлашди

© electromobili.ruЭлектромобил Baic Senova
Электромобил Baic Senova - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1223 тага ошган.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 61,3 миллион долларга тенг бўлган 1912 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

“Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1223 тага ошган”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистон жорий йилнинг 11 ойида энг кўп электромобиль импорт қилган давлатлар:
• Хитой – 1 675 дона;
• БАА – 111 дона;
• Германия – 56 дона;
• Гонконг – 42 дона;
• Литва – 10 дона;
• Корея – 7 дона;
• Бошқа давлатлар – 11 дона.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ электромобиль тармоғини ривожлантириш учун қатор енгилликлар берилиши хабар қилинган эди. Хусусан, Ўзбекистон электромобилларини сотиб олиш учун олинадиган кредит фоизларининг маълум бир қисми давлат қоплаб бериши кўзда тутилмоқда. 2023-2025 йилларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган корхоналарнинг электромобиллар харид қилиши ҳам қўллаб-қувватланади.
Электромобилларда йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи шахсларга лицензия учун давлат божи тўлашда енгиллик берилади.
Янгиликлар лентаси
0