Ўзбекистонлик кикбоксинг усталари Осиё чемпионатида 24 та медални қўлга киритди

© Sputnik / Юрий СомовКикбоксинг
Кикбоксинг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Осиё чемпионатида 22 нафар кикбоксинг спорт устаси 27 та йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик кикбоксингчилар Осиё чемпионатида 24 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, 18 декабрь кунги баҳсларда ўзбекистонлик кикбоксингчилар 6 та олтин медаль совриндори бўлишди. Булар:
Абдумуротов Давлатбек — 67 кг;
Косолапов Сергей — 69 кг;
Махмудов Назарбек — 51 кг;
Баратов Ҳасанхон — 91 кг;
Азимов Муродбек — 91 кг;
Баратов Ҳусанхон — 91 кг.
Осиё чемпионатида 22 нафар кикбоксинг спорт устаси 27 та йўналишда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. Чемпионат сарҳисобига кўра спортчилар 24 та медални қўлга киритди. Шундан 10 таси олтин, 9 таси кумуш ва 5 таси бронза медаллар.
Бундан ташқари, спортчиларнинг 6 нафари Жанг санъати жаҳон ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган вазн тоифасида курашиб, уларнинг учтаси кейинги йил Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон ўйинлари мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Булар:
Истамов Зарифжон — 60 кг;
Косолапов Сергей — 69 кг;
Чориева Малика — 65 кг.
Янгиликлар лентаси
0