https://sputniknews.uz/20221219/ozbekistonda-qirgiziston-savdo-vakolatxonasi-ochiladi-30871336.html
Ўзбекистонда Қирғизистон савдо ваколатхонаси очилади
Ўзбекистонда Қирғизистон савдо ваколатхонаси очилади
Sputnik Ўзбекистон
Яна икки давлатда Қирғизистоннинг ваколатхоналари ташкил этилди. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T18:31+0500
2022-12-19T18:31+0500
2022-12-19T18:31+0500
иқтисод
қирғизистон
ўзбекистон
хитой
туркия
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/604/64/6046406_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_3e23af6680151364aa59348539d43343.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон, Хитой, Туркияда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг савдо ваколатхоналари ташкил этилди. Тегишли қарор Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинди.Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг таъкидлашича, мақсад ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини ошириш ва бошқа давлатларда Қирғизистон Республикасининг ташқи иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлашдан иборат.Аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш мақсадида савдо ваколатхоналарини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқа мамлакатлар тажрибаси савдо вакиллари институти экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг етарлича самарали механизми ҳисобланишини кўрсатган.
қирғизистон
ўзбекистон
хитой
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/604/64/6046406_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_b61a8ac874863d38a2e1dd25222e8a82.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, қирғизистон, ўзбекистон, хитой, туркия, савдо
иқтисод, қирғизистон, ўзбекистон, хитой, туркия, савдо
Ўзбекистонда Қирғизистон савдо ваколатхонаси очилади
Яна икки давлатда Қирғизистоннинг ваколатхоналари ташкил этилди.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон, Хитой, Туркияда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг савдо ваколатхоналари ташкил этилди. Тегишли қарор Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматининг
таъкидлашича, мақсад ташқи иқтисодий фаолият самарадорлигини ошириш ва бошқа давлатларда Қирғизистон Республикасининг ташқи иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлашдан иборат.
“Таъкидлаш жоизки, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, айниқса, кичик ва ўрта бизнес субъектлари маҳсулотларни ташқи бозорга олиб чиқишда бошқа мамлакатлардаги импорт тартиб-қоидалари ва ташқи бозор талаблари ҳақида етарлича маълумот йўқлиги сабабли кўплаб муаммоларга дуч келмоқда. Савдо ҳамкорларини топиш, маҳсулотларини илгари суришда муаммолар мавжуд. Тадбиркорлар кўпинча сотиш бозорини аниқлаш учун бозор тадқиқотларини ўтказиш имкониятларига эга эмас”, - дейилади расмий баёнотда.
Аниқланган муаммоларни ҳал этиш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш мақсадида савдо ваколатхоналарини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бошқа мамлакатлар тажрибаси савдо вакиллари институти экспортчиларни қўллаб-қувватлашнинг етарлича самарали механизми ҳисобланишини кўрсатган.