https://sputniknews.uz/20221219/ozbekiston-kavkazorti-orqali-eiga-yangi-konteyner-poezdi-qatnovini-yolga-qoydi-30859765.html
Ўзбекистон Кавказорти орқали ЕИга янги контейнер поезди қатновини йўлга қўйди
Ўзбекистон Кавказорти орқали ЕИга янги контейнер поезди қатновини йўлга қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Темир йўл карвони 46 та вагон ва 91 дона 20 футлик контейнердан ташкил топган. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T14:18+0500
2022-12-19T14:18+0500
2022-12-19T14:18+0500
иқтисод
ўзбекистон темир йўллари
темир йўл
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_0:0:1009:568_1920x0_80_0_0_89f1918bdc33902f47e6d3008dcd0df9.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Туркманистон ва Кавказ мамлакатлари – Озарбайжон ва Грузия орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига контейнер поезди қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда душанба куни темир йўл компанияси матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ўрта коридор орқали Европага биринчи контейнер поездини юборди.Контейнер поезди “Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия - Болгария/Европа" йўналиши бўйлаб 4000 км дан ортиқ масофани босиб ўтади.Ушбу қатнов хорижий ҳамкорлар Туркманистондан – “ТЛЦТ” ОАЖ, Озарбайжондан – ADY Container LLC ва Грузиядан – GR Logistics and Terminals ёрдамида амалга оширилди.Декабрь ойи бошида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қозоғистон ва Россия орқали Литвага контейнерли поезд қатновини йўлга қўйганди. Компания янги йўлакни мунтазам қилиш ниятида.Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорлари Россия ва Хитой ҳисобланади. Шу йилнинг 11 ойида Ўзбекистон Россияга 2,8 млрд долларли, Хитойга 2,4 млрд долларли маҳсулот етказиб берган. Ўз навбатида, Хитойдан қиймати 5,8 млрд доллар, Россиядан 5,5 млрд доллар бўлган товар ва хизматлар импорт қилинган.Сўнгги 4 йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 бараварга ўсди. Жорий йилнинг 10 ойида ўсиш 30 фоизни қайд этди. Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/13/30858927_2:0:826:618_1920x0_80_0_0_9b3f4beecb3da4e0c26db517abaf4257.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон темир йўллари, темир йўл
иқтисод, ўзбекистон темир йўллари, темир йўл
Ўзбекистон Кавказорти орқали ЕИга янги контейнер поезди қатновини йўлга қўйди
Темир йўл карвони 46 та вагон ва 91 дона 20 футлик контейнердан ташкил топган.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Туркманистон ва Кавказ мамлакатлари – Озарбайжон ва Грузия орқали Европа Иттифоқи мамлакатларига контейнер поезди қатновини йўлга қўйди. Бу ҳақда душанба куни темир йўл компанияси матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ ўрта коридор орқали Европага биринчи контейнер поездини юборди.
“16 декабрь куни ОКМК юклари ортилган биринчи контейнер блок поезди Болгариянинг Бургас портига юборилди. Ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20 футлик контейнердан ташкил топган”, - дейилади хабарда.
Контейнер поезди “Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон - Грузия - Болгария/Европа" йўналиши бўйлаб 4000 км дан ортиқ масофани босиб ўтади.
Ушбу қатнов хорижий ҳамкорлар Туркманистондан – “ТЛЦТ” ОАЖ, Озарбайжондан – ADY Container LLC ва Грузиядан – GR Logistics and Terminals ёрдамида амалга оширилди.
Декабрь ойи бошида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қозоғистон ва Россия орқали Литвага контейнерли поезд қатновини йўлга қўйганди. Компания янги йўлакни мунтазам қилиш ниятида.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги асосий ҳамкорлари Россия ва Хитой ҳисобланади. Шу йилнинг 11 ойида Ўзбекистон Россияга 2,8 млрд долларли, Хитойга 2,4 млрд долларли маҳсулот етказиб берган. Ўз навбатида, Хитойдан қиймати 5,8 млрд доллар, Россиядан 5,5 млрд доллар бўлган товар ва хизматлар импорт қилинган.
Сўнгги 4 йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 3 бараварга ўсди. Жорий йилнинг 10 ойида ўсиш 30 фоизни қайд этди. Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.