https://sputniknews.uz/20221219/jb-ozbekistonga-strategik-islohotlarni-amalga-oshirishda-yordam-beradi-30846233.html
ЖБ Ўзбекистонга стратегик ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беради
ЖБ Ўзбекистонга стратегик ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро молия ташкилоти Ўзбекистонга яна қарийб 1 млрд доллар маблағ ажратишни маъқуллади. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T10:31+0500
2022-12-19T10:31+0500
2022-12-19T10:31+0500
иқтисод
жаҳон банки
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0a/20020654_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_4e8d5ffe02c13f60ee14dd2f98a0132f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Жаҳон банки (ЖБ) ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операция (дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи банкнинг махсус молиявий воситаси) доирасида Ўзбекистонга маблағ ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.ЖБ кўмаги Ўзбекистон ҳукуматига 470 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлар ва 480 миллион доллар миқдоридаги паст фоизли кредитларни ўз ичига олган молиявий пакет шаклида тақдим этилади. Бу маблағлар хусусий секторга йўналтирилган инклюзив иқтисодиётни шакллантириш, бозор институтларини ривожлантириш ва барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган стратегик ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякованинг сўзларига кўра, жаҳон, Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги оғир вазиятга қарамай, Ўзбекистон ислоҳотларга қатъий содиқлигини намойиш этмоқда.2022 йил 16 декабрь ҳолатига ЖБнинг Ўзбекистондаги дастури 27 та лойиҳани ўз ичига олади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/0a/20020654_1:0:2730:2047_1920x0_80_0_0_39b12c911b3b18e8c86e58fc72971f4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, жаҳон банки, ўзбекистон
иқтисод, жаҳон банки, ўзбекистон
ЖБ Ўзбекистонга стратегик ислоҳотларни амалга оширишда ёрдам беради
Халқаро молия ташкилоти Ўзбекистонга яна қарийб 1 млрд доллар маблағ ажратишни маъқуллади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Жаҳон банки (ЖБ) ривожланиш сиёсатини қўллаб-қувватлаш бўйича операция (дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватловчи банкнинг махсус молиявий воситаси) доирасида Ўзбекистонга маблағ ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси матбуот хизмати
хабар берди.
ЖБ кўмаги Ўзбекистон ҳукуматига 470 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредитлар ва 480 миллион доллар миқдоридаги паст фоизли кредитларни ўз ичига олган молиявий пакет шаклида тақдим этилади.
Бу маблағлар хусусий секторга йўналтирилган инклюзив иқтисодиётни шакллантириш, бозор институтларини ривожлантириш ва барча фуқаролар учун тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган стратегик ислоҳотларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татьяна Проскурякованинг сўзларига кўра, жаҳон, Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги оғир вазиятга қарамай, Ўзбекистон ислоҳотларга қатъий содиқлигини намойиш этмоқда.
“Жаҳон банкининг жорий операцияси Ўзбекистонга 2017 йилдан бери инклюзив бозор иқтисодиётини барпо этиш учун кўрсатган кенг кўламли молиявий ва техник ёрдамимизга асосланади. Жаҳон банкининг мамлакат билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури Ўзбекистоннинг келгуси беш йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор ислоҳотларни амалга оширишга хизмат қилади”, - дейди у.
2022 йил 16 декабрь ҳолатига ЖБнинг Ўзбекистондаги дастури 27 та лойиҳани ўз ичига олади.