https://sputniknews.uz/20221219/garb-endi-ukraina-qk-holati-haqidagi-haqiqatni-yashira-olmaydi--oav--30866897.html
Ғарб энди Украина ҚК ҳолати ҳақидаги ҳақиқатни яшира олмайди – ОАВ
Ғарб энди Украина ҚК ҳолати ҳақидаги ҳақиқатни яшира олмайди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Агар Вашингтон Москва ва Киев ўртасидаги муносабатларга аралашмаганида қон тўкилишининг олдини олиш мумкин эди, дейди мақола муаллифи. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T15:46+0500
2022-12-19T15:46+0500
2023-04-05T18:42+0500
дунёда
жо байден
владимир путин
украина
ақш
еврокомиссия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28876404_0:205:3072:1933_1920x0_80_0_0_a89f061b2b962a75cf1e704943568a59.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. AҚШ ва Европа давлатлари энди Украина Қуролли кучларининг ҳақиқий йўқотишларини, шунингдек, Россия билан бўлган можарода Украинанинг мағлуб бўлиш эҳтимолини яшира олмайди. Бу ҳақда “The American Conservative” нашридаги мақолада айтилган.Таъкидланишича, кўплаб ахборот агентликлари Америка Қўшма Штатлари ва Европа давлатларида Киевни таъминлаш учун қурол-яроғ ва ҳарбий техника тугаб бораётгани ҳақида тобора кўпроқ хабар бермоқда, бу эса Украина фронтда яхши ҳаракат қилмоқда, деган эртакка зид келади.Мақола муаллифи AҚШни Украинадаги можарода кераксиз қурбонлар учун айблаб, агар Вашингтон Москва ва Киев ўртасидаги муносабатларга аралашмаганида қон тўкилишининг олдини олиш мумкин эди, деган фикрни илгари сурди.24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.
https://sputniknews.uz/20221218/ukraina-rossiya-30820726.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28876404_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_87a4fd7bcdda80c09ab72249a965509f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жо байден, владимир путин, украина, ақш, еврокомиссия, россия
дунёда, жо байден, владимир путин, украина, ақш, еврокомиссия, россия
Ғарб энди Украина ҚК ҳолати ҳақидаги ҳақиқатни яшира олмайди – ОАВ
15:46 19.12.2022 (янгиланди: 18:42 05.04.2023) Агар Вашингтон Москва ва Киев ўртасидаги муносабатларга аралашмаганида қон тўкилишининг олдини олиш мумкин эди, дейди мақола муаллифи.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. AҚШ ва Европа давлатлари энди Украина Қуролли кучларининг ҳақиқий йўқотишларини, шунингдек, Россия билан бўлган можарода Украинанинг мағлуб бўлиш эҳтимолини яшира олмайди. Бу ҳақда “The American Conservative” нашридаги мақолада
айтилган.
“Етакчи оммавий ахборот воситалари ва Байден маъмурияти Украина Россияни мағлуб этаётганига ишонтирмоқда. Лекин жанг майдонидаги фактларнинг ўзи бу версияга тўғри келмайди ва Вашингтонда бу ҳақда билишади. Милитаристлар уларнинг Киевга нисбатан бемаъни сиёсати Россияни Украинадан сиқиб чиқара олмаганини тушунади. Aфсуски, бу ташқи сиёсат муваффақиятсизлигидан катта йўқотишларни айнан украиналиклар кўтармоқда. Уларнинг миллати глобалист Aмерика империяси учун йўқ қилинди”, - дейилади мақолада.
Таъкидланишича, кўплаб ахборот агентликлари Америка Қўшма Штатлари ва Европа давлатларида Киевни таъминлаш учун қурол-яроғ ва ҳарбий техника тугаб бораётгани ҳақида тобора кўпроқ хабар бермоқда, бу эса Украина фронтда яхши ҳаракат қилмоқда, деган эртакка зид келади.
Мақола муаллифи AҚШни Украинадаги можарода кераксиз қурбонлар учун айблаб, агар Вашингтон Москва ва Киев ўртасидаги муносабатларга аралашмаганида қон тўкилишининг олдини олиш мумкин эди, деган фикрни илгари сурди.
“Украина ўн минглаб одамларнинг ҳаёти ва инфратузилмасининг кўп қисмини йўқотиш орқали нимага эришди? Кўплаб украиналиклар яқинларини йўқотди ва улар Урсула фон дер Ляйен, Жо Байден ва уларнинг неокон тарафдорлари каби одамларни деб шафқатсиз қишни бошдан кечиришлари керак. Ғарб етакчилари учун ҳақиқатга юз тутиш ва украиналикларни бу инсоний фожиадан қутқариш учун музокара бошлаш вақти келди”, - деб хулоса қилинади мақолада.
24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.