https://sputniknews.uz/20221219/davlat-byudjetidan-ajratiladigan-subsidiya-oshirilishi-kutilmoqda-30869657.html
Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия оширилиши кутилмоқда
Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия оширилиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил бюджетидан боғчаларга, иссиқлик таъминоти тарифи компенсацияси ва бошқа мақсадлар учун қўшимча субсидия ажратиш режалаштирилмоқда. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T18:05+0500
2022-12-19T18:05+0500
2022-12-19T18:05+0500
давлат бюджети
олий мажлис қонунчилик палатаси
депутат
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363530_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_6e12ec502471cfb67a05573836a79a93.jpg
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Йил охирига келиб 2022 йил Давлат бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.Қуйи палатага Вазирлар Маҳкамаси киритган қонун лойиҳаси кўра, 2022 йил бюджетидан:Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотига кўра, Давлат бюджетидан утилизация йиғими учун сўралаётган 224,5 млрд сўм иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчига берилади. Булар:Расул Кушербоев утилизация йиғими кимларга ва қандай мақсадларда ишлатилаётгани, “UzautoMotors" АЖ утилизация йиғимини тўлаётгани мавҳумлигича қолаётган бир вақтда Давлат бюджетидан утилизация йиғими ҳаражатларига 224,5 млрд сўм ажратиш сўралиши мантиқсизлик деган фикрни билдирган.Маълумот ўрнида, экспорт қилинаётган автомобиллар учун хориждаги утилизация йиғими бўйича харажатларни давлат бюджетидан компенсация қилишга амалдаги бюджет қонуни бўйича 2022 йилда 100 млрд сўм йўналтириш белгилаганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/05/24363530_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_08a9de9ed687206aa469b5b177fe7aa3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат бюджети, олий мажлис қонунчилик палатаси, депутат, иқтисод
давлат бюджети, олий мажлис қонунчилик палатаси, депутат, иқтисод
Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия оширилиши кутилмоқда
2022 йил бюджетидан боғчаларга, иссиқлик таъминоти тарифи компенсацияси ва бошқа мақсадлар учун қўшимча субсидия ажратиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Йил охирига келиб 2022 йил Давлат бюджетига ўзгартириш киритиш тўғрисида масала кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев
маълум қилди. Қуйи палатага Вазирлар Маҳкамаси киритган қонун лойиҳаси кўра, 2022 йил бюджетидан:
давлат-хусусий шерикчилиги асосида фаолият кўрсатаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қўшимча субсидиялар ажратиш учун Мактабгача таълим вазирлиги – 407,1 млрд сўм;
иссиқлик таъминоти бўйича аҳолига паст даражали тарифлар қўлланиши натижасида юзага келган зарарларни қоплаш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – 404,7 млрд сўм;
экспорт қилинадиган мамлакатларда маҳаллий автомобил саноати корхоналари томонидан тўланадиган утилизация йиғими ҳаражатларига Давлат бюджетидан маблағ ажратиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига – 224,5 млрд сўм;
ҳудудларда зудлик билан ечилиши лозим бўлган қўшимча тадбирларни молиялаштириш мақсадида кейинчалик маҳаллий бюджетларга қайта тақсимлаш учун Молия вазирлигига қўшимча 1 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълумотига кўра, Давлат бюджетидан утилизация йиғими учун сўралаётган 224,5 млрд сўм иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчига берилади. Булар:
“UzautoMotors” АЖга – 137,5 млрд сўм;
“SamAvto”га – 87 млрд сўм.
Расул Кушербоев утилизация йиғими кимларга ва қандай мақсадларда ишлатилаётгани, “UzautoMotors" АЖ утилизация йиғимини тўлаётгани мавҳумлигича қолаётган бир вақтда Давлат бюджетидан утилизация йиғими ҳаражатларига 224,5 млрд сўм ажратиш сўралиши мантиқсизлик деган фикрни билдирган.
Маълумот ўрнида, экспорт қилинаётган автомобиллар учун хориждаги утилизация йиғими бўйича харажатларни давлат бюджетидан компенсация қилишга амалдаги бюджет қонуни бўйича 2022 йилда 100 млрд сўм йўналтириш белгилаганди.