https://sputniknews.uz/20221219/bmt-dunyo-aholisining-99-foizi-ifloslangan-havodan-nafas-olmoqda-30867465.html
БМТ: Дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда
БМТ: Дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши дунёда йилига 6,7 минг кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. 19.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-19T16:12+0500
2022-12-19T16:12+0500
2022-12-19T16:12+0500
дунёда
бмт
саломатлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда.Таҳлилларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши дунёда йилига 6,7 минг кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Келгусида вазият янада ёмон тус олиши мумкин.Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда келтирилишича, ҳозир Ер сайёраси аҳолисининг 99 фоизи саломатлик учун хавф туғдирувчи ҳаводан нафас оляпти.Қайд этилишича, заҳарли моддалар ўпка орқали организмга кириб, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, нафас йўлларида жиддий муаммолар юзага келади. Кул зарралари ва чанг концентрацияси ортишидан аллергияга мойил беморлар ҳам азият чекади. Ўз навбатида, бронхиал астма, деманс ва бошқа кўплаб сурункали касалликлар ривожланиши хавфи пайдо бўлади.Мазкур глобал муаммодан айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатлар аҳолиси энг кўп зарар кўриши тахмин қилиняпти, дейилади хабарда.Шу сабабли БМТ дунё давлатлари атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тезкор ва самарали чоралар кўриши зарур, деган хулосада.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, бмт, саломатлик
БМТ: Дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас олмоқда
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши дунёда йилига 6,7 минг кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг 99 фоизи ифлосланган ҳаводан нафас
олмоқда.
Таҳлилларга кўра, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши дунёда йилига 6,7 минг кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда. Келгусида вазият янада ёмон тус олиши мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда келтирилишича, ҳозир Ер сайёраси аҳолисининг 99 фоизи саломатлик учун хавф туғдирувчи ҳаводан нафас оляпти.
“Ифлосланган атмосферада майда заррачалар ва азот диоксиди миқдори меъёридан юқори. Бу омил одамлар ўртасида хавфли касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, заҳарли моддалар ўпка орқали организмга кириб, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, нафас йўлларида жиддий муаммолар юзага келади. Кул зарралари ва чанг концентрацияси ортишидан аллергияга мойил беморлар ҳам азият чекади. Ўз навбатида, бронхиал астма, деманс ва бошқа кўплаб сурункали касалликлар ривожланиши хавфи пайдо бўлади.
Мазкур глобал муаммодан айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатлар аҳолиси энг кўп зарар кўриши тахмин қилиняпти, дейилади хабарда.
Шу сабабли БМТ дунё давлатлари атмосфера ифлосланишининг олдини олишга қаратилган тезкор ва самарали чоралар кўриши зарур, деган хулосада.