“Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСамолет Airbus A320 авиакомпании "Аэрофлот"
Самолет Airbus A320 авиакомпании Аэрофлот - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.12.2022
Oбуна бўлиш
Парвозлар ҳафтада уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Анталияга парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда авиаташувчи хабар бермоқда.
“Аэрофлот” Санкт-Петербургдан Тошкент ва Анталияга мунтазам тўғридан-тўғри рейсларнинг қишки дастурини очди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, шимолий пойтахтдан Ўзбекистон пойтахти ва Туркиянинг машҳур курортига парвозлар ҳафтада уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Парвозлар Boeing 737-800 самолётларидаамалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0