Тошкентда Янги йил байрамига тайёргарлик бошланди

© Sputnik/Рамиз БахтияровНовогоднее оформление в Самарканде.
Новогоднее оформление в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Ҳозирда ҳар бир тумандаги майдон ҳамда боғларда арчаларни ўрнатиш жараёнлари давом этмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Тошкентда Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Ҳозирда ҳар бир тумандаги майдон ҳамда боғларда арчаларни ўрнатиш жараёнлари давом этмоқда. Байрам тадбирлари турли саҳна чиқишлари, хонандалар иштирокидаги концерт дастурларига бой бўлади.

“Бу йил Янги йил арча байрамлари ўзгача рухда бўлиб ўтади. Арча атрофини безатиш дизайнига алоҳида этибор қаратилмоқда. Болалар учун турли хилдаги атракционлар қурилиши кўзда тутилган”, - дейди Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармаси бошлиғи Абдувахоб Сахиев.

Унинг сўзларига кўра, арча байрамига Маданият вазирлигидан келишув асосида таниқли санъаткорлар, театр арбоблари, ёзувчи ва шоирлар, шоу группалар ташкил қилинган.
Байрам тадбирлари юқори кайфиятда ўтиши учун хавсизлик чоралари ҳам кўрилмоқда.

“Юртдошларимизни хафсизлигини таъминлашга Тошкент шаҳар ИИББ барча шахсий таркиби тайёр. Нафақат байрам ўтадиган жойларда балки, бутун Тошкент бўйлаб Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кучайтирилган тартибда иш олиб боради”, - дейди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати катта инспектори Жамолиддин Насимов.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрдан 5 январгача ҳар бир тумандаги майдон ҳамда боғларда болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар ва байрам сайиллари бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0