Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқармоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаАвтобусный парк №18 акционерного общества "Тошшахартрансхизмат".
Автобусный парк №18 акционерного общества Тошшахартрансхизмат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Президент топшириғига асосан, сўнгги уч кунда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартарф этиш мақсадида тезкор чоралар амалга оширилмоқда - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқармоқда.
Президент топшириғига асосан, сўнгги уч кунда Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимидаги муаммоларни бартарф этиш мақсадида тезкор чоралар амалга оширилмоқда.
16-17 декабрь кунлари пойтахтга 204 та автобуслар олиб келинди ва йўналишга чиқарилди.
Шаҳардаги 148 та йўналишнинг 34 таси муаммоли экани аниқланди. Барча йўналишларга 200 дан ортиқ қўшимча автобус жалб этилгач, 17 та йўналишдаги муаммо бартараф этилди, бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.
Пойтахтнинг 8 та автобус паркларининг 1374 та транспорт воситалари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди, улардан техник носоз ҳолатдаги 259 та автобуснинг 89таси таъмирланди.
Шунингдек, ҳайдовчилар танқислигини бартараф этиш мақсадида 2 425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар рўйхати шакллантирилди, ҳозирга қадар уларнинг 140 нафардан ошиқ ишга қабул қилинди.
Қолаверса, автобус саройларидаги мавжуд иссиқлик, сув ва шу каби бошқа муаммолар бартараф этилди.
Автобусный парк №18 акционерного общества Тошшахартрансхизмат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2022
“Тошшаҳартрансхизмат” автобус ҳайдовчилари маоши 2 бараварга оширилди
Янгиликлар лентаси
0