Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Шойгу махсус операция ҳудудидаги Россия қўшинларини текширди - видео

© Sputnik / Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишШойгу совершил рабочую поездку в Южный военный округ
Шойгу совершил рабочую поездку в Южный военный округ   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Россия мудофаа вазири вертолётда қўшинлар тўпланган жойларни айланиб кўздан кечирди.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Жанубий ҳарбий округга амалий ташрифи чоғида махсус операция ўтказилаётган ҳудуддаги қўшинлар гуруҳини текширди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Шойгу вертолётда қўшинлар тўпланган жойларни айланиб кўздан кечирган, Россия бўлинмаларининг олдинги позицияларини текширган.
“Жанговар ҳаракатлар кетаётган жойда Сергей Шойгу Россия ҳарбийлари билан суҳбатлашди ва шахсий таркибга жанговар вазифаларни муносиб бажаргарлик учун миннатдорчилик билдирди”, - дейилган хабарда.
Гуруҳларни бошқариш пунктида Шойгу қўмондонларнинг ҳозирги вазият ва Россия Қуролли кучларининг хатти-ҳаракатларини тўғрисидаги маърузаларини тинглаган.
Таъкидланишича, Россия вазири қўшинларни ҳар томонла таъминлаш, шахсий таркибни дала шароитида жойлаштириш ҳамда тиббиёт ва фронт ортидаги бўлинмалар ишини ташкиллаштиришга аҳолида эътибор қаратган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган ҳарбий бўлинмаларнинг қўшма штаблари иши билан танишиб, уларнинг ҳисоботини тинглаган эди.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0