Россия Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлишда давом этмоқда

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия 2,8 млрд долларлик кўрсатгич билан етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга ҳамкор давлатлар ТОП-10 талигида Россия етакчи бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Россия 2,8 млрд долларлик кўрсатгич билан етакчилик қилмоқда.
Юқори улушга эга ҳамкор давлатлар ТОП-10 талиги:
Россия – 2,8 млрд доллар;
Хитой – 2,4 млрд доллар;
Туркия – 1,4 млрд доллар;
Қозоғистон – 1,3 млрд доллар;
Қирғизсизтон – 866 млн доллар;
Афғонистон – 665 млн доллар;
Тожикистон – 463 млн доллар;
Канада – 212 млн доллар;
Туркманистон – 184 млн доллар;
Эрон – 130 млн доллар.
Эслатиб ўтамиз, январь-октябрь ойларида ҳам Россия, Хитой ва Туркия етакчилилар қаторида бўлганди.
Маълумот учун, сўнгги 5 йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш 170 фоизга ўсган. Жорий йилнинг 10 ойида ўсиш 30 фоизни ташкил этди. Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида мамлакатда Россия инвестициялари иштирокида 700 та янги корхона ташкил этилган. Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони бўйича Россия етакчи.
Айни пайтда Ўзбекистонда Россия компаниялари билан биргаликда нефть-кимё, энергетика, кон металлургия, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида қиймати 20 миллиард доллардан ортиқ бўлган 200 га яқин лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0