https://sputniknews.uz/20221218/oqituvchilarga-qoshimcha-ishlarni-yuklaydiganlar-jinoiy-javobgarlikka-tortilishi-mumkin-30818359.html
Ўқитувчиларга қўшимча ишларни юклайдиганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Ўқитувчиларга қўшимча ишларни юклайдиганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни ҳам маъмурий, жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи... 18.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-18T10:52+0500
2022-12-18T10:52+0500
2022-12-18T10:52+0500
жамият
саида мирзиёева
ўқитувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22857048_0:20:3068:1746_1920x0_80_0_0_9c63718148d409b6052631466a248413.jpg
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти. Бу ҳақда Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева маълум қилди.Аввалроқ Мирзиёева тармоқларда тарқалган мактаб ўқитувчилари ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар тўғрисида маълумот йиғаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблаши ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини сўраган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/14/22857048_337:0:3068:2048_1920x0_80_0_0_3adc9292d010dfc42e2b207a38a210e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, саида мирзиёева, ўқитувчилар
жамият, саида мирзиёева, ўқитувчилар
Ўқитувчиларга қўшимча ишларни юклайдиганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни ҳам маъмурий, жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун ишлаб чиқилган.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти. Бу ҳақда Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева
маълум қилди. “Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи “массовка”, матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди. Энди бу ишларни тўхтатиш вақти келди. Чунки ўқитувчилар қадрини кўтармас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз”, - дея ёзди у ўзининг телеграм каналида.
Аввалроқ Мирзиёева тармоқларда тарқалган мактаб ўқитувчилари ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар тўғрисида маълумот йиғаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблаши ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини
сўраган эди.